Украинада қарши ҳужум муваффақиятсизликка учраган тақдирда Зеленскийни осиш таклиф қилинди. Таклиф Украина собиқ президенти Леонид Кучманинг собиқ маслаҳатчиси Олег Соскин томонидан илгари сурилди.
Унинг сўзларига кўра, Украина қуролли кучлари бир ҳафта ичида Россия мудофаа чизиғини ёриб ўтиши керак, акс ҳолда қарши ҳужум Украина бўйлаб катта йўқотиш ва норозиликларга сабаб бўлади.
Бундай ҳолда Зеленский ва бутун Украина ҳукумати майдонда осиб қўйилиши керак, дейди Соскин.
“Зеленский, унинг хотини, Украина президенти офиси раҳбари Ермак , мудофаа вазири Резников, бош вазир Шмигал, Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Подоляк, генерал Залужний, генерал-полковник Сирский, генерал-лейтенант Наевларга сиртмоқ солинади, тагларидаги стулни кимдир итариб юборади. Балки, бу қариндошлари бўлар”, — деган у.
Шунингдек, Соскин Ғарб давлатлари Украинани НАТО ва Европа Иттифоқига қабул қилишдан бош тортиб, унинг орқасига пичоқ санчганини айтди.
“Иттифоқчилар Украинани тўлиқ таслим қилди. Энди НАТОга, Европа Иттифоқига қабул қилишмайди”, — деди у.
Соскин Ғарб давлатлари ёзгача Украинага молиявий ёрдам беришдан бош тортишини айтди. “Шунда Киев расмийлари украиналикларга ойига 4-5 миллиард доллар оладиган пенсия тўлаш учун ҳеч нарсага эга бўлмайди”, — деди Соскин.
Изоҳ (0)