• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Ташналик, стресс ва зерикиш: доимий очлик ҳиссининг сабаблари ва уни бартараф этиш чоралари

    Ҳозиргина нонушта қилдингиз ва аллақачон қўшимча яна нимадир ейишга ошиқяпсизми? Бир неча дақиқа олдин тушлик қилдингиз, аммо ошқозонингиз кўпроқ нарсани сўраяпти. Агар бироз аввал овқатланган бўлсангиз ҳам, очликни ҳис қилсангиз, нима қилиш керак ва бу муаммонинг сабаби нима? Батафсил ушбу мақола орқали билиб олинг, деб ёзади “Lifehacker”.

    Сабаблари

    Сув етишмаслиги

    Организм сувсизланса, биз чанқоқни очлик деб ўйлаймиз. Агар сиз яқинда овқатланган бўлсангиз ва очликни ҳис қилсангиз, бир стакан сув ичишга ҳаракат қилинг.

    Кўпчилик таъкидлаганидек, кунига сув миқдори саккиз стакан бўлиши шарт эмас. Бунинг ўрнига, организм вазнининг килограммига 35 мл сув ичишни мақсад қилиб қўйиш лозим.

    Уйқу бузилиши

    Ёмон уйқу гормонал номутаносиблик билан боғлиқ бўлиб, очлик туйғусини кучайтиради. Аммо тадқиқотчилар уйқуси меъёрда бўлмаган одамлар, ҳатто ҳозиргина овқатланган бўлса ҳам, музлаткичдан нимадир олиб ейишга кўпроқ мойил бўлишини аниқладилар. Олимларнинг фикрича, инсон яхши дам олганидан кўра уйқусиз қолганида деярли икки баробар кўп овқатланади.

    Оқсилнинг етарли эмаслиги

    Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, оқсил нафақат очлик гормони грелин даражасини пасайтиради, балки бизга тўйимлилик ҳиссини берадиган гормон “ЙЙ пептид” даражасини ҳам оширади.

    Овқатланаётганда диққат жамланмаслиги

    Таом тановул қилиш пайтида чалғитадиганлар, диққатини таомга қаратганларга қараганда кўпроқ оч қоладилар. Шу боис овқатланиш учун маълум вақт ажратиш, уни яхшилаб чайнаш ва ҳар бир луқманинг таъми ва ҳидидан завқланиш тавсия этилади. Бундай ишларни бажариш овқат ҳазм қилиш тизимининг янада самарали ишлашига ёрдам беради.

    Стресс

    Маълумки, стресс очликни кучайтирувчи кортизол гормони даражасини оширади.

    Кундалик жисмоний машқларни кун тартибига киритиш орқали кортизол даражасини пасайтиришга ҳаракат қилинг ва медитация иловаларини юклаб олишни ўйлаб кўринг.

    Овқатни кам истеъмол қилиш

    Қайси диетада бўлишингиз муҳим эмас — шунчаки тўйиб овқатланмаслигингиз мумкин. Эҳтимол, вазнингиз, бўйингиз, жисмоний фаоллик даражангизни ҳисобга олмайсиз ва организм етарли миқдордаги озуқа моддаси билан таъминланмайди. Шу тариқа овқатдан кейин ҳам доимий очлик ҳисси сизни ташвишга солади.

    Қатъий парҳезларни танламанг. Аёл кунига тахминан 1800-2200 калория, ўртача баландликдаги эркак тахминан 2200-2800 калория истеъмол қилиши керак.

    Касаллик

    Доимий очлик диабет, гипогликемия ёки гипертироидизм каби тиббий ҳолатнинг аломати бўлиши мумкин. Муаммо доимо безовта қилса, шифокор билан маслаҳатлашиш зарур.

    Доимо овқатланишни истасангиз, нима қилиш керак?

    Фото: “Лайфхакер”

    Зериккандан, стрессдан ёки бошқа нарсадан овқатланишни хоҳлайсизми, у билан курашишнинг турли усуллари мавжуд. Агар доимо овқат ейиш ҳиси сизни қийнаса, иштаҳангизни қандай камайтириш бўйича ушбу тавсияларга амал қилиб кўринг.

    Таом ҳажми ва ингредиентларни қайта кўриб чиқинг

    Баъзи овқатлар, айниқса, оқсил ва соғлом ёғларнинг етишмаслиги, гарчи ўзингизни жисмонан тўйган ҳис қилсангиз ҳам, кўпроқ овқатланиш истагини туғдиради.

    Таом ва газакларингизда зайтун мойи, авокадо ёки ёнғоқ каби соғлом ёғ манбалари ҳамда гўшт, парранда гўшти ёки балиқ каби оқсил манбалари борлигига ишонч ҳосил қилинг.

    Вақтни мазмунли ўтказинг

    Одамлар очликни ҳис қилишининг умумий сабаби зерикишдир. Шундай деб гумон қилсангиз, овқатланиш ўрнига ўзингиз ёқтирган нарса билан шуғулланишга ҳаракат қилинг — севимли машғулотлар, уй юмушлари, сайр қилиш — бу ҳар қандай фаолият бўлиши мумкин.

    Аввалига бу ноқулай туюлиши табиий, лекин муҳим ишни бошлаганингиздан ёки янги севимли машғулотингиз сизни овқат еб қўйишдан чалғитади.

    Кучли ҳис-туйғулар ва стресс билан курашишни ўрганинг

    Аксар одамлар стресс, қайғу ёки бошқа кучли ҳис-туйғуларни бошдан кечираётганда очликни ҳис қилади. Озиқ-овқат қисқа муддатли тасалли берса-да, бу муаммонинг илдизини ҳал қилмайди.

    Кучли ҳис-туйғуларни бошдан кечирган вақтларда сайр қилиш, кундалик ёзиш ёки медитация билан шуғулланиш орқали дам олишга ҳаракат қилинг. Бу овқатланмасдан туриб улар билан курашишга ёрдам беради.

    Агар сизни хавотир, қайғу ёки бошқа бирор муаммо қийнаса, муаммони ҳал қилиш учун психологга мурожаат қилинг.

    Овқатдан завқ олинг

    Аслини олганда, завқ билан овқатланиш — бу овқат вақтида диққатни таомга қаратиш демакдир.

    Мисол учун баъзи одамлар телекўрсатувни томоша қилаётганда, ижтимоий тармоқларни кўздан кечираётганда овқатланишади.

    Ҳар бир луқмани яхшилаб чайнаш ва овқатланаётган нарсанинг таъми ва тузилиши ҳақида ўйлаш муҳимдир. Бундан ташқари, сиз овқатланаётганда ҳис-туйғуларингиз ва фикрларингизга эътибор беришингиз керак. Шунда овқатланишдан кўпроқ завқланишни бошлайсиз ва шу билан қониқиш ҳисини туясиз.

    03.05.2023, 18:44   Изоҳ (0)   7749
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кўп овқат еб юбормасликнинг оддий усули: байрам кунлари асқатадиган тавсиялар

    31.12.2022, 13:51

    Доимо овқат истеъмол қилиш ҳисси тарк этмаслигининг 7 сабаби

    21.01.2023, 21:58

    Иштаҳангиз карнайми: ҳамиша овқат ейиш истаги қийнаганда нима қилиш керак?

    27.03.2023, 13:27

    Мигрендан остеохондрозгача: бош оғриғининг кўпчилик билмайдиган сабаблари

    03.05.2023, 13:25

    Маҳсулотларни қандай ёғда қовуриш керак? 5 та фойдали тавсия

    02.05.2023, 19:50

    Гемоглобин етишмаслигини қандай аниқлаш мумкин ва уни кўпайтириш учун нима қилиш керак?

    02.05.2023, 15:36
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.