• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Маҳсулотларни қандай ёғда қовуриш керак? 5 та фойдали тавсия

    Ёғ ортиқча вазн тўплайди ва холестерин даражасини оширади, деган стереотип мавжуд. Шубҳасиз, фойдали ёғлар соғлом ва озғин тананинг калитидир. Савол шуки, қайси ёғлар фойдали ҳисобланади? Бу ҳақда тўғри овқатланиш бўйича мутахассис Александр Новиков жавоб беради.

    Нега ёғларни диетадан чиқазиб ташлаш керак эмас?

    Ёғлар, аввало, энергия манбаи: 1 грамм ёғда 9,3 килокалория мавжуд. Ҳужайра мембранаси ёғлардан ташкил топган. Ёғ қон ивишини, иммунитет тизимини тартибга солади. Ёғ бўлмаса, А, Д ва Э витаминлари сўрилмайди. Агар бутунлай ёғсиз диетага ўцангиз, организм мавжуд захираларни сақлаб қолиш учун ҳамма нарсани қилади. Ва бу турли салбий оқибатлар билан тугайди.

    Баъзи илмий статистик маълумотларни келтириб ўтамиз. Клиник кўрсатмаларга кўра, тўғри овқатланишда ёғлар кунлик калорияларнинг 25-35 фоизини эгаллайди. Улардан тахминан 10 фоизи тўйинган ёғли кислоталар, қолган 20-25 фоизи эса тўйинмаган бўлиши керак.

    Фойдали ёғларни қаердан олиш мумкин?

    Тўйинган ёғ кислоталарининг манбалари: парранда гўшти, гўшт, сут маҳсулотлари, кокос ёнғоғи, тухум сариғи, сариёғ, какао мойи.

    Тўйинмаган ёғли кислоталар — омега-3, омега-6 ва омега-9 – ўсимлик мойлари, уруғлар, ёнғоқлар ва балиқдан олинади. омега-3 зиғир ва чиа уруғи балиқ ёғида мавжуд. омега-6 кунгабоқар ёғида кўп миқдорда учрайди. Зайтун ва авокадо омега-9 етишмовчилигини тўлдиради.

    Трансёғлар нима учун хавфли?

    Агар ингредиентлар рўйхатида сут ёғи ўрнини босувчи водородланган палма ёғи бўлса, биз уни жавонда қолдириб, фойдалироқ муқобилни қидирамиз. Уларни мунтазам равишда истеъмол қилиш юрак-қон томир касалликларини, диабетнинг пайдо бўлишини қўзғатади, сурункали яллиғланиш жараёнларини кучайтиради. Шунинг учун маҳсулотларнинг таркибига эътибор бериш муҳимдир.

    Қовуриш учун қайси ёғ яхшироқ?

    Кимёвий таркибга эътибор қаратамиз. Маҳсулотларни қовуриш учун кунгабоқар, зиғир уруғи, кунжут, соя, маккажўхори ёғи тўғри келмайди. Гап шундаки, улар таркибидаги тўйинмаган ёғли кислоталарнинг кўп миқдори юқори ҳарорат таъсирида тезда оксидланади ва бора-бора соғлиққа зарар етказади. Қовуриш учун қуйидаги ёғлардан фойдаланган маъқул.

    Зайтун ёғи

    Салатга қўшимча сифатида ишлатиш ва қовуриш учун идеал ёғ. У асосан монотўйинмаган ёғли кислоталарни ўз ичига олади: улар фойдали моддаларга бой ва юқори ҳароратга чидамли. Пишириш нуқтаси 190-200 ° C га етади (таққослаш учун: балиқ ва сабзавотлар 130-160 ° C ҳароратда пиширилади). Яна бир ижобий томони — иссиқ таомларни тайёрлашда калория миқдори деярли ўзгармайди. Зайтун мойи ортиқча ёғларнинг маҳсулотларга киришига тўсқинлик қилувчи махсус протеин қатламини ҳосил қилади. Ҳам хом, ҳам қовурилган: ҳар бир грамм учун фақат 9 калория қўшилади.

    Авокадо ёғи

    Овқат пиширишда камдан кам қўлланилади. Аммо авокадо ёғи овқат ҳазм қилишга ижобий таъсир кўрсатади, метаболизмни тезлаштиради ва вазн йўқотишга ёрдам беради. У балиқ, денгиз маҳсулотлари, сабзавотларни қовуриш ва пишириш учун ишлатилиши мумкин — у ёнмайди, кўпикланмайди ва ўзидан кансерогенлар чиқармайди.

    Сариёғ

    Узоқ вақт давомида нозик қоматга эга бўлиш учун уни диетадан бутунлай олиб ташлаш керак деб ҳисобланар эди. Аммо, аслида, сариёғ аксар ўсимлик мойларига қараганда фойдалироқдир. Биринчидан, у камроқ калорияларга эга: масалан, зайтун, кунгабоқар ва бошқа ёғлар 100 г учун ўртача 850-900 ккал, сариёғда эса ёғнинг фоизига қараб тахминан 600-750 ккал мавжуд. Ўлчовни билиш ва кундалик меъёрдан ошиб кетмаслик муҳимдир.

    Иккинчидан, сариёғ А, B, C, D, E ва К витаминлари манбаи (ёдда тутинг: баъзи витаминлар ёғлар билан яхшироқ сўрилади) шунингдек, омега-3 ва омега-6. Ушбу моддалар қаришни секинлаштиради, юрак ва қон томирларнинг соғлиғини мустаҳкамлайди, овқат ҳазм қилишни яхшилайди, мия ва асаб тизимининг ишига ижобий таъсир қилади.

    Сариёғ қовуриш учун ишлатилиши мумкин. Аммо шуни ҳисобга олиш керакки, оқсил ва шакарнинг кўплиги туфайли у тезда ёниб кетади. Шу сабабли таом энг мақбул паст ҳароратда пиширилади.

    Гхи ёғи

    Ўзига хос ёнғоқ таъми билан Ҳиндистондан суперфуд. Бу метаболизм ва ичак микрофлорасини яхшилайди, энг муҳими, лактозага қарши кўрсатмаси борлар учун идеалдир. Гхи ёғини дон, зираворли сабзавотларга қўшса бўлади, шунингдек, у қовуриш учун ишлатилади: қиздирилганда ёнмайди ва кансерогенлар чиқармайди. Кунига тавсия этилган миқдор икки чой қошиқдан кўп эмас.

    Нимани ёдда сақлаш лозим?

    Таом ёки това ёниб кетмаслиги учун ошпазлик сирларидан бири — қовуриш учун сифатли, ёпишмайдиган идишдан фойдаланинг. Шунда фақатгина бир томчи ёғ етарли бўлади, уни чўтка билан ёйиш мумкин. Таъкидлаш керакки, ёғда бир мартадан ортиқ қовура олмайсиз: яна қиздирилганда, ёғ ўзининг фойдали хусусиятларини йўқотади ва бу соғлиқ учун зарарлидир.

    02.05.2023, 19:50   Изоҳ (0)   9267
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Кунгабоқар ёғининг ўрнини босиши мумкин бўлган 10 маҳсулот

    02.12.2021, 20:45

    Дунёдаги энг фойдали маҳсулот: зайтун ёғининг сиз билмаган шифобахш хусусиятлари

    10.04.2023, 18:40

    Гемоглобин етишмаслигини қандай аниқлаш мумкин ва уни кўпайтириш учун нима қилиш керак?

    02.05.2023, 15:36

    Аёлларда саратон касаллигига чалиниш эҳтимолини оширадиган маҳсулот номи эълон қилинди

    02.05.2023, 11:50

    Кун ажойиб ўтади: тез уйғонишингизга ёрдам берадиган 5 та маҳсулот

    02.05.2023, 09:50

    Нима учун антибиотиклар ошқозонга зарар етказади ва уни қандай тиклаш мумкин?

    01.05.2023, 17:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.