Россиянинг Брянск вилоятидаги темир йўлда яна портлаш содир бўлган. Вилоят раҳбари Александр Богомаз “Снежецкая” станциясида “номаълум портловчи қурилма” ишга тушиб кетганини маълум қилди.
Қайд этилишича, ҳеч кимга жароҳат етмаган, локомотив ва бир нечта юк машинаси релсдан чиқиб кетган.
База нашрининг ёзишича, маҳаллий вақт билан соат 19:48 да “Снежецкая” станцияси яқинида юк поезди Брянск—Карачев йўналиши бўйича ҳаракатланаётган вақтда учта портловчи қурилма ишга тушган.
“Россия темир йўллари” Брянкс вилоятидаги “темир йўл транспорти ишига ноқонуний аралашиш” ҳақида маълум қилди. “РБК”нинг ёзишича, локомотив ва 20 га яқин вагон релсдан чиқиб кетган. Датлабки маълумотларга кўра, жабрланганлар йўқ, очиқ ёнғин ҳолатлари кузатилмаган.
1 май куни Брянск—Унеча участкасининг 136-километрида нефть маҳсулотлари ва пиломатериалларни олиб кетаётган юк таркиби релсдан чиқиб кетганди. Вилоят губернатори Александр Богомаз темир йўл портлатилганини айтган.
Изоҳ (0)