Тошкентда 3 май куни туш пайти қуёшнинг ултрабинафша нурланиш индекси 12 баллик шкалада 10 баллик бўлиши прогноз қилинмоқда.
Таъкидланишича, бу қуёшнинг хавфли даражадаги нур сочиши ҳисобланади. Аммо бу ҳолат мавсумга хос эмас. Бу кескинлик қуёшда 30 апрель куни кучли чақнашлар фонида рўй бераётган бўлиши мумкин.
“Бу ултрабинафша нурлари атмосферанинг озон қатламидан ўтмишга нисбатан тўсиқларсиз кириб келиши ортидан кузатилаётган бўлиши ҳам мумкин. Очиқ офтоб остида ҳимоя бош кийимларини кийиб олиш тавсия этилади”, — деб ёзади метеорология соҳаси мутахассиси Эркин Абдулаҳатов.
Изоҳ (1)
Toshkentdan boshqa joyda bólmasmikan?