Қашқадарё вилояти Қамаши туманида қўлбола усулда ясалган ўқотар қурол ва патронларни 19 миллион сўм ва 100 долларга сотаётган шахс ушланди. Бу ҳақда ИИВ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳолат вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбири давомида аниқланган. 25 апрель куни Қамаши тумани ҳудудида туманнинг “Қорасув” МФЙда яшовчи С.Х. 1 дона 16 калибрли қўлбола усулда ясалган ўқ отар қуроли ва 4 дона патронни 19 миллион сўм ва 100 долларга сотаётган вақтда ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)