Бокс бўйича Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги баҳслари 2 май, сешанба куни ўтказилади.
Бугун ўзбекистонлик уч нафар боксчи рингга кўтарилади. Кундузги баҳслар 13:00 да, кечки дастур эса 18:00 да старт олади.
- -63,5 кг: Руслан Абдуллаев – Мануэл Фебус (Пуэрто-Рико), (13:55 дан сўнг);
- -86 кг: Шоҳжаҳон Абдуллаев – Эркин Адилбек Уулу (Қирғизистон), (15:40 дан сўнг);
- -80 кг: Жасурбек Йўлдошев – Юнус Немоучи (Жазоир), (21:00 дан сўнг).
Аввалроқ Мужибилло Турсунов (-60 кг) ҳиндистонлик рақибини енгиб, кейинги босқичга йўл олганди.
1—10 май кунлари жанглар ўтказилаётган “Ҳумо Арена”га кириш бепул бўлиши маълум қилинганди.
Изоҳ (0)