• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12725.16
    • RUB158.65
    • EUR14507.95
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    УЕФА Чемпионлар Лигаси финалини АҚШда ўтказмоқчи. Чеферин шу ғояни илгари сурган Суперлигани танқид қилганди

    УЕФА президенти Александр Чеферин ўз интервьюсида Европа Чемпионлар Лигасининг ҳал қилувчи учрашувларини АҚШда ўтказишни хоҳлаётганини айтди.

    Фото: Getty Images

    “Бу имконсиз иш эмас. Бу йили Чемпионлар Лигасининг финали Истамбулда, 2024 йил Лондонда, 2025 йил Мюнхенда ўтказилади. Кейин эса кўрамиз. Бугунги кунда футбол АҚШда жуда машҳур. Америкаликлар энг яхшисига тайёр, улар ҳам Европа клубларини худди европаликлар NBA жамоаларини кузатгандек кузатади. Бу келажак учун жуда муҳим ва истиқболли бозор. АҚШдан ҳомийлик ҳозирча унчалик катта бўлмайди, аммо штатларда тижоратлаштириш бошқача, америкаликлар биз европаликлардан кўра истеъдодлироқ. Аслида мени шокка солган нарса АҚШда Евро—2020 финалини NBA финалидан кўпроқ одам кузатгани бўлди”, — деб жавоб берди Чеферин Чемпионлар Лигаси финалини АҚШда ўтказиш имконияти ҳақидаги саволга.

    2022 йилнинг август ойида УЕФА Чемпионлар Лигаси, Европа Лигаси ва бошқа ўз шафъэлигида ўтказадиган турнирларнинг трансляция ҳуқуқини Paramount Global компаниясига сотди. Америкаликлар бу турнирларни 6 мавсум давомида кўрсатиш учун 1,5 миллиард доллар тўлади. Аввалги шартнома бўйича бир мавсум нархи 100 миллион долларга баҳоланган бўлса, янги шартномага кўра нарх 250 миллион еврога кўтарилди. The Athletic нашрининг маълум қилишича, Чеферин гуруҳ баҳсларининг бир нечта учрашувларини Нью-Йорк, Майами ёки Лос-Анжелесда ўтказишни хоҳламоқда. Кейин эса мусобақа финалини тўғрироғи, “тўртлик финали”ни АҚШда ташкил қилмоқчи.

    Битим 2024/2025 йилги мусобақадан бошлаб кучга киради. Унда турнир янги “швейсарча модел”га ўтади, жамоалар ва ўйинлар сони ошади. Гуруҳ босқичида турлар олтита эмас саккизтага етади (саккизта рақиб, 4 та уйдаги ва 4 та сафардаги ўйин). Шунингдек, жамоалар кичик гуруҳларга ажратилмайди, барча 36 та жамоа битта турнир жадвалидан ўрин олади. Тақвим олдиндан белгиланмайди, балки жамоаларнинг муваффақиятли иштирокига боғлиқ бўлади. Яхши натижа кўрсатган жамоалар ўзи билан тенг рақибларга қарши, аутсайдерлар эса бошқа кучсиз клубларга қарши ўйин ўтказади. Барчада жадвалда юқорилаш имкони бўлади, аутсайдер клублар ҳам топ жамоалар билан бир неча ўйин ўтказади. Гуруҳ босқичида жами ҳозиргидек 96 та эмас 144 та ўйин ўтказилади. Тенг рақиблар ўртасидаги ўйинлар кўпаяди.

    УЕФА ва Чеферин Европа футболини кенгайтиришга ҳамда топ чемпионатларга кўпроқ имтиёзлар беришга ҳаракат қилмоқда. Лекин у нега Суперлига концепциясига алоқадор одамлар гапираётган барча нарсани қаттиқ қораламоқда? УЕФАнинг ўзи ҳам футболда янги турнир қурмоқчи бўлган Андреа Анелли, Флорентино Перес ва компания принциплари асосида ислоҳ қилмоқчи. Улар ҳам топ клублар ўртасидаги ўйинларни Европадан ташқарида ҳам ўтказиш ҳақида ўйлаганди.

    Суперлига бош директори Бренд Райхарт февраль ойида 10 та пункт таклиф қилганди.

    1. Турнирнинг асосини спорт ютуқлари ташкил қилади

    Суперлигада 60–80 та жамоа иштирок этади. Бу бир нечта дивизионларга бўлинган очиқ турнир бўлади. Даромад барча клублар ўртасида тақсимланади. Суперлигада иштирок этиш мавсум давомидаги спорт натижаларига боғлиқ бўлади. Доимий иштирокчилар бўлмайди.

    2. Миллий чемпионатлар — футболнинг асоси

    Клублар худди аввалгидек миллий чемпионатларда ўйнашни давом эттиради. Суперлига ташкил этилиши билан миллий чемпионатлар ҳам қизиқарли бўлиши кутилмоқда. Чунки янги турнир иштирокчиларни қўшимча ресурслар билан таъминлайди.

    3. Барқарор даромад олиш орқали рақобатбардошликни ошириш

    Даромаднинг ошиши ва молиявий барқарорликка қатъий риоя қилиш сабаб клубларнинг рақобатбардошлиги ортади. Суперлига квалификациясидан ўтган жамоаларга бир мавсумда Европа даражасидаги 14 та ўйин ўтказиш кафолатланади. Шу сабабли даромад янада аниқ ва барқарор бўлади.

    4. Энг муҳими — футболчиларнинг соғлиги

    Бир йилда бўлиб ўтадиган ўйинлар сонини аниқлашда футболчиларнинг соғлиғи ҳақида ўйлаш керак. Учрашувлар ҳозиргидан кўп бўлмаслиги керак. Қайд этилишича, учинчи томон футболчиларни янги турнирларда ёки ҳозирги мусобақаларнинг кенгайтирилган версияларида иштирок этишга мажбурлай олмайди.

    5. Молиявий барқарорлик қоидаларига қатъий риоя қилиниши керак

    Европа мусобақаларини клубларнинг ўзи ташкил қилиши керак. Харажатлар рақобатни ўлдирадиган капиталларга эмас, ишлаб топиладиган пулларга асосланган бўлиши керак. Молиявий барқарорлик қоидалари клубларга футбол билан боғлиқ йиллик даромадларининг фақат белгиланган фоизини маош ва трансферларга сарфлаш имконини бериши керак.

    6. Дунёдаги энг яхши футбол мусобақаси

    Янги мусобақа дунёдаги энг ҳаяжонли спорт мусобақаси номига даъвогарлик қилиши керак. Ёш авлоднинг бутун дунёга тарқалган спорт ва рақамли ўйин кулгига бўлган иштиёқини қўллаб-қувватлашимиз лозим. Бунга фақат мавсум давомида энг яхши футболчилар бир-бири билан мунтазам равишда учрашадиган турнир орқали эришиш мумкин.

    7. Мухлислар учун энг яхши тажриба

    Мухлислар билан мулоқот қилиш футболни қандай яхшилаш бўйича ғоялар яратиш учун зарур. Мухлисларнинг меҳмондаги ўйинларга ташриф буюришини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш керак. Стадионларни бир хил даражада юқори сифатли ҳолатга келтириш учун инфратузилма стандартларини ўрнатиш керак.

    8. Аёллар футболини молиялаштиришни ошириш

    Биз аёллар футболини ривожлантиришда давом этишимиз керак, шу сабабли молиялаштиришни сезиларли даражада оширишимиз лозим. Инвестициялар нафақат профессионал даражадаги футболга, балки ҳаваскорлар учун ҳам керак.

    9. Бирдамлик тўловларини сезиларли даражада ошириш

    Суперлигада иштирок этмайдиган клублар учун бирдамлик тўловлари, шунингдек, ижтимоий мақсадлардаги тўловлар 400 миллион евродан кам бўлмайди. Бу ҳозир тўланадиган пулдан 2 бараварга кўп ҳисобланади.

    10. Европа Иттифоқининг қадриятлари ва қонунлари ҳурмат қилинади

    Европа клублар футболининг асосида Европа Иттифоқининг қадриятлари, қонунлари ва эркинлиги ётиши керак. Спорт трибуналларининг юрисдикцияси фақат спорт масалалари билан қатъий чекланиши лозим. Бошқа барча келишмовчиликлар ваколатли судлар томонидан кўриб чиқилиши керак ва барча ишлар Европа Иттифоқи адлия органларининг назорати остида бўлиши керак.

    Бу лойиҳа ҳозиргача фақат газеталардаги нашрлар ва айрим манфаатдор томонлар учун ишлаб чиқилмоқда. Улар УЕФА билан эҳтимолий музокаралар вақтидаги позициясини мустаҳкамлаш учун ишламоқда. Улар муҳокама қиладиган нарса йўқлигини тушунмаяпти. Лекин қизиқ томони: ўзини футболнинг қутқарувчиси деб даъво қилаётган учта клубдан бири бюджетдаги фирибгарликда, иккинчиси эса ҳакамлар қўмитаси раҳбарларидан бирига пул ўтказганликда айбланмоқда. Кўрамиз, учинчи клуб билан нима бўлади? Улар футболни қандай қутқаришини кўриш қизиқ бўлади, — деди Чеферин.

    УЕФА ва Чеферинни тушуниш мумкин. Аммо Суперлига лойиҳаси ҳақида эшитишни ҳам хоҳламаётган сиёсатчи аввал “Барселона”, “Реал Мадрид” ва “Ювентус”ни жиддий танқид қилиши, кейин эса ўз турнирларини айнан шу лойиҳа принциплари асосида реформа қилиши қизиқарли ҳолат.

    30.04.2023, 18:33   Изоҳ (0)   5197
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бокс бўйича ЖЧ—2023. Бугун Ўзбекистонда ўтадиган мусобақага расман старт берилади

    30.04.2023, 11:02

    Ла Лига. “Реал” 6 та гол урилган ўйинда “Алмерия”ни мағлуб этди, “Барселона” рақибини тор-мор этди

    30.04.2023, 01:58

    А Серия. “Рома” ва “Милан” қўшимча дақиқаларда гол уриб, дуранг қайд этди 

    29.04.2023, 23:36

    Лионель Месси “Барселона”дан таклиф бўлиши биланоқ, уни қабул қилади 

    29.04.2023, 19:41

    Алишер Усмоновга нисбатан очилган иш туфайли “Бавария” стадиони ва офисида тинтув ўтказилди

    29.04.2023, 18:21

    Қатар шайхи “Манчестер Юнайтед”ни сотиб олиш бўйича сўнгги таклифни юборди

    29.04.2023, 12:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда камида 14 киши автомобилда каналга тушиб кетди (видео)

    Дунё | 3 август, 23:35

    Афғонистон ва Ўзбекистон тадбиркорлари 20 млн долларлик меморандум имзолади

    Ўзбекистон | 3 август, 23:27

    Сирдарёда 1,6 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган тадбиркор аниқланди

    Ўзбекистон | 3 август, 22:52

    Суперлига. “Андижон” “Қўқон-1912”ни  йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 3 август, 22:35

    Австралияда 40 йилда илк бор рекорд миқдорда қор ёғди (видео)

    Дунё | 3 август, 22:15

    “Ракурс” — зўравонлик, руҳий босим ва педофилизм. Аёлларга нисбатан зўравонлик нега кўпаймоқда? (видео) 

    Ўзбекистон | 3 август, 22:03

    Оғир жинояти учун қидирувда бўлган 3 нафар шахс БААдан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди  

    Ўзбекистон | 3 август, 21:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.