Футбол бўйича Италия А Сериясининг 32-турида “Рома” ўз майдонида 29 апрель, шанба куни “Милан”ни қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлимнинг 45 дақиқасида ҳам жамоалар дарвоза томон йўл топа олмади. Бироқ ҳакам қўшиб берган дақиқаларда Тэмми Абраҳам римликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 90+7-дақиқада эса Алексис Салемакерс мувозанатни тиклади. Шу тариқа ўйин 1:1 ҳисобида якунланди.
Иккала жамоа ҳам ушбу дуранг натижадан сўнг 1 очкодан жамғариб, очколарини 57 тага етказди ва 4-5-ўринларни эгаллаб турибди.
А Серия
32-тур баҳси
29 апрель, шанба
“Рома” – “Милан” 1:1
Голлар: 1:0 – 90+3 Абраҳам, 1:1 – 90+7 Салемакерс.
“Рома”: Руй Патрисиу, Челик, Манчини, Кумбула (Бове, 15; Камара, 89), Рожер, Спинассола, Матич, Кристанте, Пеллегрини, Белотти (аш-Шаарави, 46), Абраҳам (Солбаккен, 90).
“Милан”: Менян, Калабрия, Кер (Калулу, 73), Томори (Тиав, 46), Эрнандес, Крунич, Беннасер (де Кетеларе, 73), Браим Диас (Салемакерс, 56), Тонали, Рафаэл Леау, Жиру (Ориги, 88).
Огоҳлантиришлар: Томори (15), Матич (24), Рожер (71), Крунич (75), Кристанте (83).
Изоҳ (0)