“Бавария” стадиони ва офисида россиялик миллиардер Алишер Усмоновнинг пул ювиш иши бўйича тинтув ўтказилди. Бу ҳақда Bild хабар берди.
Усмонов “Бавария”га Уле Ҳёнесс орқали алоқадор. Улар Германиянинг курорт шаҳри бўлган Тегернзеда 2022 йилнинг март ойида танишган. Мюнхен клубининг фахрий президенти россиялик миллиардерга “Бавария”нинг Чемпионлар Лигасидаги ўйинларига Вип-чипталар олиб келган.
Тинтувчилар пул ювиш далилларини излаган. Уларнинг қидируви қандай натижа билан якунлангани маълум қилинмаган. "Бавария" бу ишда гумонланувчи эмас гувоҳ сифатида иштирок этади.
“Биз ‘Бавария’ унинг раҳбарлари ёки клуб аъзоларига қарши далил йиғмаяпмиз”, — дея тасдиқлаган прокуратура вакили.
Изоҳ (0)