Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 майда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 17,77 сўмга кўтарилиб, 11 408,01 сўмни ташкил қилди. Евро 36,29 сўмга тушиб, 12 536,26 сўм бўлди. Рубль 1,78 сўмга ошиб, 141,52 сўмни ташкил қилди.
Бундан аввал доллар курси икки кунлик пастлашдан сўнг кўтарилиб, 11 390,24 сўмни ташкил қилганди. Евро ва рубль курси ҳам ошганди.
Изоҳ (0)