Қишлоқ мактабларидаги жисмоний тарбия ўқитувчиси ҳамда аёл спорт мураббийларига базавий тариф ставкасига нисбатан 15 фоиз устама тўланади.
Хабарга кўра, АОКАда ўтказилган брифингда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Собирова умумтаълим муассасалари ўқитувчилари ва ходимлари учун белгиланган қўшимча устамалар ҳақида маълумот берди. Келтирилишича:
- Олимпиадаларга тайёрлов ва олимпиада ғолиблари бўйича;
- Тегишли халқаро ва миллий сертификатлар учун;
- давлат унвонлари учун;
- қўшимча педагогик фаолият учун;
- бошқа ҳудудлардан жалб қилинган педагоглар учун;
- аёл ўқитувчилар учун белгиланган қўшимча устамалар қуйидаги ҳаволада батафсил келтирилган.
Қайд этилишича, инклюзив ва ихтисослаштирилган мактаблар учун ҳам алоҳида устамалар ҳақида Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги расмий саҳифалари орқали маълумотга эга бўлиш мумкин.
Бундан ташқари, Ўзбекистондаги умумтаълим мактабларида фаолият юритаётган 1700 нафарга яқин ўқитувчи тўққиз ой давомида маошига қўшимча тарзда 5 миллион сўм миқдорида қўшимча устама пули олади.
Изоҳ (0)