Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Фарғона вилоятидаги корхоналардан бирида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: “Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати

Хабарга кўра, истеъмолчилар ўрасида газ таъминоти тизимига ноқонуний уланишларни аниқлаш бўйича тадбирлари барча ҳудудларда давом этмоқда. “Ҳудудгазтаъминот” АЖнинг Фарғона вилояти филиали ходимлари ҳамда ДХХ вакиллари билан биргаликда навбатдаги рейд Ўзбекистон туманида ўтказилди.

“Юқори тулаш” қишлоқ фуқаролар йиғинида жойлашган корхоналардан бирида хумдон ва 17 та газ ёндиргичлари аниқланди. Улар орқали ноқонуний оҳак пишириш ишлари амалга оширилган эди. Маълум бўлишича, хўжалик “Finiks Gold Kokand” МЧЖга тегишли.

Ҳозирги вақтда истеъмол қилинган табиий газнинг ҳақиқий ҳажми, шунингдек газ таъминоти корхонасига етказилган зарар қайта ҳисоб-китоб қилинмоқда. Ҳолат юзасидан тўпланган барча ҳужжатлар маъмурий тарзда чора кўриш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига топширилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонда 29 май куни 39 даражагача иссиқ бўлади
Спорт
Лионель Месси Роналдунинг рекордини янгилади
Маҳаллий
Қаршидаги кафеларнинг бирида ёнғин содир бўлди