Uzbekistan Airways 26 апрелдан бошлаб Ўзбекистон ва Индонезия ўртасида мунтазам авиақатновларни йўлга қўйди.
Авиакомпания хабарига кўра, Тошкент—Жакарта—Тошкент йўналиши бўйича парвозлар чоршанба кунлари Boeing 787 Dreamliner самолётларида амалга оширилади:
- HY-541 Тошкент 09:00 — Жакарта 19:30
- HY-542 Жакарта 21:00 — Тошкент 03:30 (пайшанба)
Қайд этилишича, авиқатновлар уч йиллик танаффусдан сўнг тикланди. Жакартадан Индонезиянинг Бали оролига қулай туташув рейслари мавжуд.
Ўзбекистон фуқаролари Индонезияга 30 кунгача визасиз боришлари мумкин.
Изоҳ (0)