• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Хорижлик экспертлар конституциявий ислоҳотлар ва янгиланаётган Конституцияни юқори баҳолади

    Тошкент шаҳридаги Конгресс-холда “Конституциявий ислоҳотнинг мазмуни ва моҳияти: Янги Ўзбекистон – янгиланаётган Конституция” мавзусидаги халқаро конференция бўлиб ўтди.

    Тадбир Ўзбекистон Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Тошкент давлат юридик университети ва Демократик жараёнларни таҳлил қилиш маркази томонидан ташкил этилди.

    Халқаро форумда АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония, Корея Республикаси, Хитой Халқ Республикаси, Туркия, Австрия, Бельгия, Венгрия, Словения, Польша, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон каби мамлакатлардан етакчи сиёсатчилар, давлат арбоблари, экспертлар ва олимлар иштирок этди. Бундан ташқари БМТ, БМТ ТД, ЕИ ва бошқа нуфузли халқаро ташкилотларнинг бир қатор вакиллари иштирок этди.

    Конференциянинг асосий мақсади конституциявий ўзгаришларнинг аҳамиятини аҳоли ва халқаро жамоатчиликка етказиш, маҳаллий ва хорижий эксперт-таҳлилий доиралар вакиллари, таниқли ҳуқуқшунослар ва олимларнинг конституциявий ислоҳотлар ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини муҳокама қилишдан иборат бўлди. Унда янгиланган Конституцияда ўз ифодасини топаётган муҳим ўзгаришлар, ижтимоий, ҳуқуқий ва дунёвий давлат тамойилларини ривожлантиришнинг, демократик ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг конституциявий асослари каби масалалар муҳокама қилинди.

    Тадбирда инсон ҳуқуқлари ҳимояси, хусусий мулк дахлсизлигини таъминлашнинг конституциявий кафолатлари билан боғлиқ нормалар иштирокчиларнинг қизғин муҳокамасига сабаб бўлди. Конституциявий ислоҳотларнинг хусусий мулк дахлсизлиги, эркин ривожланиш, соғлом рақобат, тадбиркорлик, мамлакатнинг инвестициявий жозибадорлиги каби устувор йўналишларига бағишланган учинчи сессияда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ривожланишининг конституциявий механизмларини кучайтириш – тадбиркорлик фаолиятининг ривожланиши, мамлакатнинг иқтисодий ўсиши ва макроиқтисодий барқарорлигининг энг муҳим кафолати тўғрисидаги маърузалар кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

    Бундан ташқари, сессияда ягона иқтисодий маконни шакллантириш, товарлар, хизматлар, меҳнат ресурслари ва молиявий маблағларнинг эркин ҳаракатланиши бўйича конституциявий кафолатларни кучайтириш билан боғлиқ конституциявий янгиликлар муҳокама қилинди. Конференция иштирокчилари қулай ва ишбилармонлик муҳити, ерга бўлган хусусий мулк ҳуқуқининг конституциявий кафолатлари масалаларига эътибор қаратилди.

    Давлат бошқаруви тизимини модернизация қилиш, давлат ва жамият қурилиши тизимида фуқаролик жамияти институтлари, шунингдек, оммавий ахборот воситаларнинг ролини кучайтириш, фуқаролик жамиятининг базавий асоси – фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш ва маҳаллий аҳамиятга эга масалаларни мустақил равишда ҳал қилишга бўлган ҳуқуқларини кенгайтириш тўғрисидаги конституциявий янгиликларга алоҳида урғу берилди.

    Асосий маърузачи ҳамда мунозараларда сўзга чиққан нотиқлар Конституциянинг янгиланиши сўнги олти йил ичида эришилган ютуқларни мустаҳкамлаши ҳамда инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш бўйича янги марраларни забт этишга умид билдирилди.

    Польшалик давлат ва сиёсат арбоби, мазкур мамлакатнинг собиқ президенти Александр Квасневский янгиланаётган Конституцияда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқаролик жамиятини мустаҳкамлаш, мустақил суд ҳокимияти ва ОАВ эркинлигини таъминлаш масаласига алоҳида урғу берилаётганлигини таъкидлади.

    Венгриялик олим Александра Добойи, Франциянинг Sciences Po сиёсий тадқиқотлар институти профессори Ҳелена Алвиар, Буюк Британия парламенти Жамоалар палатаси аъзоси Алан Хю Кернс, Тожикистон Республикаси президенти ҳузуридаги Қонунчилик миллий маркази директори Саидзода Иззатулло Хабибулло, Хитой Ижтимоий фанлар академияси Шарқий Европа, Россия ва Марказий Осиё институти етакчи илмий ходими Сюе Фуци сингари халқаро экспертлар ҳам Ўзбекистон Конституцияга киритилаётган муҳим нормаларнинг турли жиҳатлари ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

    20.04.2023, 20:35   Изоҳ (0)   3102
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Қаттиқ чора кўришларини сўраб қоламан”. Тошкентда бегона эркак ҳужум қилган 17 ёшли қизнинг отаси (видео) 

    20.04.2023, 20:30

    “Бу коронавирусдан ҳам баттар касаллик” — Азиз Абдуҳакимов дарахтларга етказилаётган зарар ҳақида

    20.04.2023, 20:15

    Шавкат Мирзиёев ЙХҲТ бюро миссияси раҳбари Альберт Йонссонни қабул қилди

    20.04.2023, 19:59

    Фарғонада 9 нафар аёлга ноқонуний диний таълим бериб келаётган аёл жаримага тортилди

    20.04.2023, 19:00

    Жиззахда йигит амакисининг уйида ижарада яшаган 18 ёшли қизни пичоқлаб ўлдирди 

    20.04.2023, 18:51

    Сирдарёда сохта департамент ходими ушланди

    20.04.2023, 18:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Реал” охирги 10 йилликдаги энг яхши натижасини қайд этди

    Спорт | 25 август, 11:28

    Фарғонада мулк талашиб вояга етмаган укасини ўлдирган акага ҳукм ўқилди

    Ўзбекистон | 25 август, 11:10

    Афғонистонда айрим фуқароларга паспорт бериш тақиқланди

    Афгонистон | 25 август, 11:02

    Ўзбекистонда иш ҳафтаси давомида ҳаво ҳарорати кўтарилади

    Ўзбекистон | 25 август, 10:47

    Вьетнамда ярим млн аҳоли эвакуация қилинади

    Дунё | 25 август, 10:45

    Ўзбекистонда барча тоифадаги тадбиркорларга меҳмонхона қуриш учун кредитлар ажратилади

    Ўзбекистон | 25 август, 10:35

    Алишер Никимбаев: “FIFA тарихда илк бор бир йил ичида икки хил ўзбекистонлик ҳакамлар бригадасини мусобақаларга тайинлади”

    Спорт | 25 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.