Сирқадарё вилояти Янгиер шаҳрида сохта департамент ходими ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг шахсий хавфсизлик бўлими ҳамда Сирдарё вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. Ҳеч қаерда ишламайдиган М.А. фуқаро Т.М.нинг ишончига кириб, унга ўзини гўёки департаментнинг Янгиер шаҳар бўлими ходими сифатида таништирган.
Шундан сўнг минг доллар эвазига уни ушбу бўлимга ишга жойлаштириб қўйишини айтиб, шундан 600 долларни 15 апрель куни олиб, қолган 400 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)