Фарғона туманида 9 нафар аёлга ноқонуний диний таълим бериб келаётган аёл жаримага тортилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, ҳолат Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ТЕҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида аниқланган. Ушбу туманнинг “Миндон” маҳалласи ҳудудида М.Ф исмли аёл 2023 йилнинг февраль ойидан буён 9 нафар аёлларга ноқонуний диний таълим бериб келаётгани маълум бўлган.
Ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, М.Ф исмли аёлга нисбатан ЖИБ Фарғона шаҳар суди томонидан жарима жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)