Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 8 апрель куни Nissan ва Cobalt иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
![](/static/2023-04-08 23.16.28.jpg)
Маълум қилинишича, соат 15:00 да содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Nissan автомашинаси ҳайдовчиси тан жароҳати олган.
“Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)