Бугун, 8 апрель куни Тошкентдаги Жамоат хавфсизлиги университетида “Конституция ўзимизники” тарғибот тадбири бўлиб ўтди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири хабар берди.
Тадбирда Ўзбекистон Қуролли кучлари вакиллари, универститетда таҳсил олаётган талабалар, шунингдек, хизмат вазифасини олиб бораётган ходимларнинг ҳамда хизмат вазифасида ҳалок бўлган ходимларнинг оила аъзолари иштирок этди. Бундан ташқари, санъат вакиллари ҳам тадбирда чиқиш қилишди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Конституцияга киритилаётган ўзгаришлар юзасидан фикрларини билдиришди.
“Дарё” мазкур тадбирдан фоторепортаж тайёрлади.
Изоҳ (0)