• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Суриялик қочқин Германиядаги шаҳарлардан бирининг мэри этиб сайланди. У овозлар сони бўйича икки маҳаллий номзодни ортда қолдирди

    Германиянинг Баден-Вюртемберг штатидаги Остелсхайм шаҳри аҳолиси суриялик қочқин Райан Алшеблни мэр этиб сайлади, деб хабар бермоқда DPA. Агентлик маълумотларига кўра, Алшебл Германия жануби-ғарбидаги шаҳарда келиб чиқиши суриялик бўлган биринчи мэрга айланди.

    Фото: “Загранпортал”

    DPA нашрининг ёзишича, 29 ёшли Алшебл 2015 йилда армияга мажбурий чақириладиган пайтда ўзи туғилиб ўсган Эс Сувайда шаҳрини тарк этади. У дастлаб Ливан орқали Туркияга қочиб кетади, шундан сўнг бошқа муҳожирлар билан бирга Грециянинг Лесвос оролига кўчиб ўтади.

    Германияга келгач, Алшебл Калв шаҳрига жойлашади, у ерда бир ярим йил турли хонадонларда яшайди ва немис тилини ўрганади. Кейин у Алтенгштетт коммунасига кўчиб ўтади. У ерда Алшебл маҳаллий маъмуриятда амалиёт ўтаб, сўнг шаҳар мэриясига ишга киради ва етти йил давомида ишлайди.

    2023 йилда Алшебл қўшни Остелсхайм мэри лавозимига даъвогарлик қилди ҳамда икки маҳаллий номзод Марко Штраус ва Матиас Фейдан кўпроқ овоз олди. DPA маълумотларига кўра, Алшебл сайловда 55,41 фоиз овоз билан ғалаба қозонган.

    Сайловолди ташвиқоти доирасида янги мер асосий эътиборни шаҳар инфратузилмасини, шаҳар марказини, болалар боғчаларини ва кексалар учун кундузги парвариш дастурини ривожлантиришга қаратишга ваъда берган. Бундан ташқари, Алшебл атроф-муҳитни муҳофаза қилишга катта аҳамият бермоқчи ва хусусий уйларда қуёш панелларини ўрнатиш дастурини кенгайтирмоқчи.

    Алшеблни Остелсхайм аҳолисининг кўпчилиги, шу жумладан, собиқ мэр Юрген Фукс қўллаб-қувватлаганига қарамай, қатъий қаршилик кўрсатганлар ҳам бўлди, деб таъкидлайди DPA. Аввало, Алшеблнинг келиб чиқиши рақибларини қониқтирмаяпти. Шу билан бирга, Алшеблнинг ўзи бундай муносабатга тушунмаяпти, чунки у ўзининг асли суриялик экани сайловчилар учун бирор маънога эга бўлишига ишонмайди. Айниқса, унинг Германияга анча олдин кўчиб келгани, маҳаллий жамиятга сингиб кетгани ва фуқароликни олгани ҳисобга олинса.

    DPA маълумотларига кўра, Алшебл июнь ойида мэр лавозимига киришади. Бу вақтга келиб, у Алтенгштетт шаҳар ҳокимиятидаги ишини тугатиб, Остелсхаймда квартира излашни режалаштирмоқда. “Бу сайлов, эҳтимол, ҳаётимдаги энг муҳим лаҳза бўлди”, — дейди Алшеблнинг ўзи.

    2011 йилда Сурияда фуқаролар уруши бошланган, бунинг оқибатида юз минглаб Сурия фуқаролари Европага қочиб кетган. Бу, ўз навбатида, 2015—2017 йилларда мигрантлар инқирозига олиб келди. Масалан, 2015 йилда Европа Иттифоқида бошпана сўраб мурожаат қилганлар сони икки бараварга ошиб, 1,3 миллион кишига етган. Европа чегараларини ноқонуний кесиб ўтганлар сони ҳам бир неча баравар ортган. Шу билан бирга, Германия ҳукумати 2015—2016 йиллар давомида 1,2 миллионга яқин бошпана сўровини рўйхатга олган.

    04.04.2023, 16:01   Изоҳ (0)   7011
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тожикистон ва Россия Афғонистон чегараси яқинида ҳарбий машғулотлар ўтказмоқда (фото)

    04.04.2023, 15:03

    Россия 3-7 йил ичида парчаланади — Украина миллий хавфсизлиги

    04.04.2023, 14:39

    Россия ҳукумати “Вагнер” ўрнига фойдаланиш учун бошқа хусусий ҳарбий компанияларни қидирмоқда — Британия Мудофаа вазирлиги

    04.04.2023, 13:58

    Столтенберг НАТО аъзоларидан Украинага йилига 500 млн евродан ажратишни сўради — Bloomberg

    04.04.2023, 12:50

    NBC: февралда уриб туширилган Хитой шари АҚШ базаларидан разведка маълумотларини тўплашга улгурган

    04.04.2023, 12:20

    Шимолий Корея АҚШдан Испаниядаги КХДР элчихонасига ҳужум қилишда гумонланганларни топширишни талаб қилди

    04.04.2023, 11:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.