Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Мурат Нуртлеуни бош вазир ўринбосари ва ташқи ишлар вазири лавозимига тайинлади. Шу асосда Нуртлеу президент админстрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди. Бу ҳақда “Дарё”нинг Қозоғистондаги мухбири Оқўрда сайтига таяниб, хабар берди.
2019 йилдан буён ТИВ раҳбари лавозимида Мухтор Тловберди ишлаб келаётган эди. Нуртлеу ўтган йиллар давомида Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлигида турли лавозимларда ишлаган, 2016—2019 йилларда эса Финляндия ва Эстониядаги фавқулодда ва мухтор элчи бўлган.
Қозоғистон президенти админстрациясини эндиликда аввал Коррупцияга қарши кураш агентлигини бошқарган Олжас Бектенов бошқаради.
Қозоғистон мудофаа вазири Руслан Жақсилиқов ва ички ишлар вазири Марат Ахметжанов ҳукуматдаги ўз лавозимларини сақлаб қолди.
30 март куни Тўқаев Алихон Смаиловнинг республика бош вазири лавозимига қайта тайинлаган эди.
Изоҳ (0)