Намангандан Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрига тўғридан-тўғри авиақатнов йўлга қўйилди. Бу ҳақда “Дарё” мухбири Азизбек Абдувалиев хабар бермоқда.
Парвоз CentrumAir хусусий авиакомпанияси томонидан амалга оширилди. Авиакомпаниянинг Boeing 737 русумли ҳаво кемаси Намангандан Жиддага 150 нафар йўловчини олиб кетди.
Ушбу парвоз авиакомпаниянинг илк хорижий авиақатнови ҳисобланади. Келгусида ушбу рейсни Наманган халқаро аэропортидан ҳафтасига 10 мартагача амалга ошириш режалаштирилган.
Маълумот учун, бугунги кунда Наманган халқаро аэропортидан Россия, Саудия Арабистони, Kувайт, Уммон, Бирлашган Араб Амирликлари сингари давлатлардаги 18 та шаҳарга мунтазам авиақатновлар амалга ошириб келинмоқда.
Изоҳ (0)