• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Солиқ қўмитаси Yandex Go’дан тушган даромад қандай тақсимланишини маълум қилди

    Ўзбекистонда Yandex Go хизматлари орқали олинган даромадларнинг 84 фоизи ҳайдовчиларда қолади. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар бермоқда. 

    Фото: “Дарё” 

    Yandex.Таxi иловасини тақдим этувчи Ridetech International B.V. компанияси (30.06.2020 йилгача Yandex.Таxi BV деб номланган) Нидерландия Қироллигининг резиденти ҳисобланади.

    Ўзбекистон Солиқ кодексига мувофиқ, компания хизматларини реализация қилганлик учун ҚҚС ва Ўзбекистон Республикасидаги манбалардан олинган норезидент даромадларидан олинадиган солиқ тўлаши шарт.

    Чет эл юридик шахслари реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси деб эътироф этиладиган Ўзбекистон Республикасининг юридик шахсларига электрон шаклдаги хизматлар кўрсатган тақдирда, бундай хизматларнинг мазкур харидорлари солиқ агентлари деб эътироф этилади (Солиқ кодекси 255-модда).

    Ridetech International B.V. Ўзбекистон Республикаси юридик шахсларига хизматларни реализация қилиши ҳисобга олинганда, солиқ агентлари транспорт хизматларини кўрсатувчи маҳаллий корхоналар — агрегаторлар ҳисобланади.

    Бугунги кунда Республикамизда Yandex.Таxi хизмати кўрсатишни ташкил этувчи 135 та йўловчи ташиш агрегатори (корхона) мавжуд.

    2021—2022 йиллар учун 135 та агрегаторнинг Yandex.Таxi платформаси орқали Ўзбекистонда хизматлар кўрсатишдан олинган умумий даромади 1 трлн сўмни ташкил этиб, қуйидагича тақсимланган:

    • 84 фоиз ёки 889,6 млрд сўм — жисмоний шахсларга;
    • 5 фоиз ёки 53 млрд сўм агрегаторларга;
    • 11 фоиз ёки 116,5 млрд сўм — Ridetech International B.V.

    Ridetech International B.V. томонидан 2021—2022 йилларда агрегаторларга кўрсатилган жами 116,5 млрд сўмлик хизматлар учун солиқ агентлари томонидан 17,5 млрд сўм ҚҚС ҳисобланган ва бюджетга тўланган.

    Ridetech International B.V. (Нидерландия) компаниясининг такси компанияларига Yandex.Тахi дастуридан фойдаланиш ҳуқуқини беришдан олган даромадлари роялти сифатида тан олинади ва норезидент даромадларига солиқ солиниши керак.

    Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси билан Нидерландия Қироллиги ўртасида 2001 йил 18 январда тузилган даромадларга икки томонлама солиқ солишга йўл қўймаслик ҳамда даромад ва капиталга солиқ солишдан бўйин товлашнинг олдини олиш тўғрисидаги Конвенсияга мувофиқ, роялти тарзидаги даромадларга солиқ ставкаси 0 фоизгача камайтирилади.

    Шу муносабат билан Ridetech International B.V.нинг Ўзбекистондаги манбалардан олинган даромадлари Ўзбекистонда солиққа тортилмайди.

    Иқтисодиёт ва молия вазири Шерзод Кутбиев Ўзбекистон икки ёқлама солиққа тортишни олдини олиш бўйича 54 мамлакат билан шартномалар имзолагани, бу халқаро шартномаларга сўзсиз амал қилиш кераклигини маълум қилди. 

    Yandex.Тахi хизматига Ўзбекистонда 81 мингдан ортиқ фуқаро-ҳайдовчи уланган бўлиб, тузилган шартномаларга кўра жами даромаднинг 84 фоизи ушбу фуқароларда қолмоқда.

    Хусусан, 2021—2022 йилларда мазкур фуқароларда даромади сифатида 889,6 млрд сўм маблағ қолган.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида 2020 йил 8 июнда қабул қилинган ПҚ-4742-сон Қарорига мувофиқ, ўзини ўзи банд қилган шахслар 78 та фаолият тури билан шуғулланиши мумкин.

    Хусусан, ушбу рўйхатга ҳайдовчи ўриндиғидан ташқари тўрттадан ортиқ ўриндиқ мавжуд бўлмаган енгил автомобилларда йўловчиларни ташиш фаолияти ҳам киритилган.

    Солиқ кодексининг 369-моддаси 9-бандига ва юқоридаги қарорнинг 1-бандига мувофиқ, ўзини ўзи банд қилган шахсларнинг меҳнат фаолияти натижасида олинган даромадлари жисмоний шахснинг умумий даромадига киритилмайди.

    Шу муносабат билан ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида йўловчи ташиш хизматларини кўрсатувчи фуқароларнинг даромадлари тўлиқ уларнинг ихтиёрида қолмоқда.

    27.03.2023, 10:13   Изоҳ (0)   7986
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Февраль ойида божхона тушумларининг ўсишига нима сабаб бўлгани ўрганилди

    26.03.2023, 10:45

    Навоийда ўсиш, Тошкентда қисқариш: ҳудудларда товарлар экспорти ҳажми қандай бўлмоқда?

    26.03.2023, 08:49

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида солиқ тушумлари ортгани маълум бўлди

    26.03.2023, 08:38

    Европа Иттифоқи мамлакатлари январь ойида Эквадор бананларини етказиб беришнинг асосий бозорига айланди

    25.03.2023, 17:13

    Дунёда нефть нархи тушиб бормоқда

    25.03.2023, 09:11

    Февралда Ўзбекистонда энг кўп қайси автомобиль ишлаб чиқарилди?

    25.03.2023, 08:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.