Эквадор банан экспортчилари ассоциацияси 2023 йил январь ойи учун маҳсулот экспорти бўйича статистик ҳисоботини эълон қилди.
EastFruit'нинг FreshFruitPortal'га таяниб маълум қилишича, жорий йилнинг биринчи ойида 35,01 миллион қути банан экспорт қилинган, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,98 фоизга кўпдир.
Январь ойида Европа Иттифоқи мамлакатлари Эквадор бананларининг асосий бозорига айланди, бу барча экспортнинг 30,16 фоизини ташкил этди. Иккинчи ўринда 24,27 фоиз кўрсаткич билан Россия, учинчи ўринда Яқин Шарқ давлатлари – 13,07 фоиз.
Европа Иттифоқида Нидерландия энг катта импорт ҳажмига эга бўлган мамлакат бўлиб, бу йил минтақада сотилган маҳсулотларнинг 23 фоизи шу мамлакатга тўғри келади.
Эквадор банан саноати, асосан, Украинадаги Россия бошчилигидаги уруш туфайли жуда оғир мавсумни бошдан кечирди.
Россия энг катта импорт ҳажмига эга бўлган мамлакатдир, Украина билан уруш Россияга экспортни сезиларли даражада камайтирди.
Европа Иттифоқининг чекловлари ҳам минтақага етказиб беришнинг камайишига олиб келди.
Маълумот учун, Ўзбекистон ҳам 2022 йилда бананларнинг асосий қисмини Эквадордан олиб келган.
Ўзбекистоннинг банан импорти учун 2023 йилги маълумотлари ҳали эълон қилинмаган.
Изоҳ (0)