Ўзбекистонда февраль ойида 22 719 дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика агентлиги хабар берди.
Маълумотларига кўра, февраль ойида мамлакат бўйлаб энг кўп Cobalt ишлаб чиқарилган — 7 673 дона. Ўтган йилнинг шу даврида ушбу русумдаги автомобилнинг ишлаб чиқарилиш ҳажми 7 394 донани ташкил этган.
Февралда энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиллар орасида Damas иккинчи ўринни эгаллади — 6 149 дона. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 518 тага ошган.
Учинчи ўринда 5 174 дона ишлаб чиқарилган Lacetti-Gentra жойлашган. 2022 йилнинг мос даврида эса у энг кўп ишлаб чиқарилган автомобиль бўлган эди — 8 124 та.
Кейинги ўринларда эса Tracker (1 087 дона), Nexia Т-250 (467 дона) ва махсус енгил автомобиллар (2 057 дона) жойлашган.
Бундан ташқари Ўзбекистонда Onix ишлаб чиқариш ҳам февраль ойидан йўлга қўйилди — 112 дона автомобиль.
Аввалроқ Ўзбекистонда февраль ойида автомобиллар сотуви камайгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)