• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Олтиндан олинган даромад 2022 йилда ошган: Ўзбекистонда рангли металлургия билан боғлиқ вазият қандай?

    Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази Ўзбекистонда рангли металлургиянинг ривожланиш истиқболларини таҳлил қилди. 

    Фото: Мining

    “Яшил иқтисодиёт”га, экологик тоза энергия манбалари ва маҳсулотларга ўтиш даврида рангли металлар, жумладан, мис ва ундан тайёрланган маҳсулотларга бўлган талаб жадал ўсиб бормоқда. Ўзбекистон рангли металларнинг катта захирасига эга бўлгани учун ўз қиёсий устунликларидан фойдаланишга интилади.

    Кейинги йилларда Ўзбекистонда рангли металларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва улардан юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратилмоқда. Рангли металлургия тармоғига иқтисодиётнинг муҳим драйвери сифатида қаралади. 

    Ўзбекистонда рангли металларнинг катта захираси мавжуд. Олтиннинг тасдиқланган захиралари 6,4 минг тонна, кумуш — 24,6 минг тонна, мис — 21,3 млн тоннани ташкил этади. 

    Рангли металларнинг катта захираси уларни қазиб олиш, қайта ишлаш ва улардан тайёрланган маҳсулотлар экспортини ўстиришга инвестицияларни жалб қилиш учун қулай имкониятлар яратади. 

    Шу боис ушбу секторда ислоҳотларни амалга ошириш Ўзбекистон иқтисодий сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланди.

    Сўнгги 6 йилда ишлов бериш саноатида металлургия саноатининг жисмоний ҳажми улуши 11 фоиздан 24 фоизга ошгани алоҳида эътиборга молик. 

    2022 йилнинг 11 ойи давомида ишлаб чиқариш ҳажми 97,8 трлн сўмни ташкил этди, бу 2016 йилга нисбатан 10 баравар кўпдир.

    2022 йилнинг январь—ноябрь ойларида рангли металлар ишлаб чиқариш ҳажми ҳам ўсди. Жумладан, йирик корхоналарда мис ва ундан маҳсулотлар ишлаб чиқариш 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 3,3 фоизга ошиб, 184 минг тоннани, рух ва ундан тайёрланган маҳсулотлар ҳажми 1,3 фоизга ўсиб, 83,6 минг тоннани, қўрғошин ва ундан тайёрланган маҳсулотлар эса 20 фоизга камайиб, 8,1 минг тоннани ташкил этди.

    Рангли металлар экспорти иқтисодиётни салмоқли валюта тушумлари билан таъминлайди. Умуман олганда, 2022 йилнинг 10 ойи давомида мис экспорти 0,4 фоизга ошиб, 954 млн доллар, рух етказиб бериш 30 фоизга кўпайиб, 213 млн доллар, қўрғошин экспорти 39 фоизга камайиб, 6,5 млн доллар, хорижга алюминий сотувлари 10 фоизга ортиб, 48,6 млн долларга тенг бўлди. 

    Шунингдек, 2022 йилнинг 11 ойи давомида олтин экспорти 14,2 фоизга камайиб, 3,6 млрд долларни ташкил этди.

    Тўғридан тўғри хорижий инвестицияларни (ТTXИ) жалб қилиш бўйича олиб борилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Хусусан, 2021 йилда тоғ-кон саноатида ТTXИ ҳажми 1,2 млрд долларни ташкил этган бўлса, 2022 йилда 1,3 млрд долларга, 2023 йилда эса 1,5 млрд долларга тенг бўлиши кутилмоқда. 

    Ўзбекистонда инвестицияларнинг энг катта қисми рангли металлургия флагманлари корхоналари — Олмалиқ кон-металлургия комбинати (Олмалиқ КМК) (64 фоиз) ва Навоий кон-металлургия комбинати (Навоий КМК) (28,5 фоиз) улушига тўғри келади.

    Олмалиқ КМК 

    Мазкур комбинат 1949 йилда ташкил этилган бўлиб, Давлат активларини бошқариш агентлиги орқали 98,8 фоизи Ўзбекистон ҳукуматига тегишли ҳисобланади. 

    Бюджет даромадларининг 9 фоизи Олмалиқ КМК ҳиссасига тўғри келади, бу эса комбинатни мамлакатдаги иккинчи энг йирик саноат корхонасига айлантиради. 

    100 дан зиёд турдаги маҳсулот ишлаб чиқарадиган комбинатда 35 минг киши меҳнат қилади. Koмбинатда 3 та очиқ карер ва 4 та ер ости конлари, шунингдек, 5 та қайта ишлаш корхонаси ва 2 та металлургия мажмуаси фаолият олиб боради.

    Сулфидли, таркибида олтин бўлган ва полиметалл рудаларни қазиб олиш ва бойитиш, тозаланган мис, металл рух, қимматбаҳо ва нодир металлар, шунингдек, улар асосида иккиламчи маҳсулотлар ва қотишмалар ишлаб чиқариш Олмалиқ КМКнинг асосий фаолияти ҳисобланади. Kombiнат мамлакатда бирламчи мис етказиб берувчи ягона ишлаб чиқарувчидир.

    2021 йилда Олмалиқ КМКнинг катодли мис ишлаб чиқариш қуввати 148 минг тонна, олтин — 17 тонна ва кумуш — 196 тоннани ташкил этиб, компания даромади эса 2,9 млрд долларга тенг бўлди. 

    2022 йилда экспорт ҳажми 942,1 млн долларни ташкил қилди.

    Навоий КМК 

    1958 йилда ташкил этилган ушбу комбинат Молия вазирлиги орқали 100 фоиз Ўзбекистон ҳукуматига тегишли. 

    Мамлакат бюджети даромадларининг 18 фоизи Навоий КМК ҳиссасига тўғри келади, бу эса комбинатни мамлакатдаги энг йирик саноат корхонасига айлантиради, унда 58 минг киши фаолият олиб боради. 

    Корхонанинг асосий фаолияти олтин қазиб олиш ва қайта ишлаш бўлиб, ишлаб чиқариш ҳажми йилига қарийб 80 тонна олтинни ташкил этади. 

    Майдонига кўра дунёда энг йирик ҳисобланган Мурунтов кони Навоий КМКнинг асосий ресурс базаси саналади.

    2022 йилнинг биринчи ярим йиллигида Навоий КМКнинг умумий олтин савдоси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7 фоизга ўсиб, 1,4 млн унсияни ташкил этди ва шу орқали 2,6 млрд доллар фойда келтирди. 

    Олтиндан олинган йиллик даромад 11 фоизга ошган, бунда 4 фоизи олтиннинг сотиш нархи ўсганига, қолган 7 фоизи эса олтин савдоси ҳажмининг кўпайганига боғлиқ бўлди.

    Рақобат устунликларидан фойдаланиш

    Рангли металларнинг катта захиралари бир қатор саноат тармоқларини ривожлантириш учун рақобатдош устунликларни яратади, бу эса мамлакатнинг интенсив технологик ривожланишига туртки беради.

    “Яшил иқтисодиёт”га экологик тоза энергия манбалари ва маҳсулотларга ўтиш даврида рангли металлар, жумладан, мис ва ундан тайёрланган маҳсулотларга бўлган талаб жадал ўсиб бормоқда. 

    Бугунги кунда жаҳон бўйича мис ишлаб чиқариш унга бўлган талабнинг ўсишига ета олмаяпти. 

    Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобига кўра, 2030 йилга бориб мисга бўлган талаб 45 фоизга ўсиб, йилига 38 минг тоннага етади, бу эса электромобилларга бўлган талабнинг ортиши ва “яшил” тармоқ учун инфратузилманинг ривожланиши билан боғлиқ бўлади. Бунда, ишлаб чиқариш ҳажми талабдан паст даражада қолади.

    23.03.2023, 15:27   Изоҳ (1)   7855
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. kahramonkobilov0@gmail.com / 23.03.2023, 18:59

      Олмос казиб олинса хам халкка бир тийинлик фойдаси йук

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон 2023 йилда 14 та самолёт сотиб олди

    23.03.2023, 12:06

    Яна бир китоб таржимаси кутилмоқда: Тошкентда “Мамлакатлар таназзули сабаблари” китоби ҳаммуаллифи Жеймс Робинсон билан учрашув бўлиб ўтди (видео)

    19.03.2023, 19:05

    Ўзбекистонда транспорт турлари юк айланмаси қандай ўзгаргани таҳлил қилинди

    17.03.2023, 13:50

    Европа Марказий банки асосий ставкани яна оширди

    17.03.2023, 00:25

    Humо Air 2022 йилда 5,5 млрд сўм зарар кўрди

    16.03.2023, 23:30

    Қозоғистон Ўзбекистонга 250 минг тонна Россия нефтини етказиб беради 

    16.03.2023, 17:24
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мияни заҳарлайди: хотирани сусайтирадиган ва фикрлаш тиниқлигини йўқотадиган маҳсулотлар ҳақида огоҳлантириш берилди

    Саломатлик | 17 май, 21:25

    Давлат органлари ходимларининг экологик билимини оширишга қаратилган бепул ўқув курслари ташкил этилади

    Ўзбекистон | 17 май, 21:00

    LG икки қисмга ажраладиган рамкасиз телевизорни тақдим этди

    Технологиялар | 17 май, 20:40

    Болалар учун мўлжалланган контентлар яратувчи юридик шахслар фойда солиғидан озод қилинади

    Ўзбекистон | 17 май, 20:20

    Суперлига. Тошкентдаги жанговар баҳсда “Бухоро” “Динамо” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 17 май, 20:17

    Болангизга витаминли мармеладлар берасизми? Ота-оналар билиши керак бўлган ҳақиқатлар

    Фарзанд | 17 май, 19:39

    Тошкентда кучли чанг бўрони кузатилмоқда (видео)

    Ўзбекистон | 17 май, 19:18
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.