Сирдарё вилоятида истеъмолга яроқсиз гўшт маҳсулотларининг муомалага киритилишини олди олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Сирдарё туман бўлими томонидан ИИБ, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлими ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбир давомида Isuzu русумли юк машинасида фуқаро Ш.Х. ҳеч қандай ҳужжатсиз жами 2 950 килограмм йирик шохли мол гўштини Тошкент шаҳрида ўтказиш мақсадида олиб кетаётгани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (Хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилади.
Аввалроқ 25,2 тонна гўшт ва 21,2 тонна сут маҳсулотлари истеъмолга яроқсиз деб топилиб, ўрнатилган тартибда йўқ қилингани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)