Тошкент вилоятининг Чиноз туманида юк поезди устига чиққан икки болани ток урди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, 14 март куни соат 15:18 да Чиноз бекатида икки бола — М.И. (2013 йилда туғилган) ва Б.Б. (2012 йилда туғилган) поезднинг юк вагони устига чиқиб олган. Хавфли ҳаракатлар натижасида улар контакт тармоғининг электр таъминоти кучланишида тан жароҳатлар олган.
Иккала бола ҳам зудлик билан касалхонага бири — 20 фоиз, иккинчиси – 80 фоиз тана куйиши билан ётқизилган.
Қайд этилишича, ушбу бахтсиз ҳодисада болалар машҳур ижтимоий тармоқлар учун видеога тушиш ва кўпроқ лайк олишни мақсад қилгани оқибатида юз берган.
Изоҳ (0)