Америка банки Silicon Valley Bank (SVB) банкрот бўлганидан сўнг икки кун ичида жаҳон молия сектори 465 миллиард доллар йўқотди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Унга кўра, минтақавий Америка банклари энг кўп зарар кўрган. КBW Минтақавий банк индекси 7,7 фоизга тушиб кетди, бу 2020 йил июнидан бери энг кескин пасайишдир.
Осиё-Тинч океани минтақасининг МSCI Аsiа Pacific композит индекси 3,1 фоизга камайди. Япониянинг Mitsubishi UFJ банк холдинги акциялари котировкалари 8,6 фоизга, Жанубий Кореянинг Hana Financial Group компанияси 3,9 фоизга, Австралиянинг ANЗ Groul Holdings компаниясиники 1,5 фоизга арзонлашди.
Credit Suisse Group Осиё-Тинч океани минтақаси бўйича бош директори Жон Вудснинг таъкидлашича, молиявий бозорлар ҳозирда “нозик муз устида ҳаракатланмоқда”.
Унга кўра, банк соҳасидаги нотинчликлар туфайли АҚШ Федерал захира тизими пул-кредит сиёсатини ишлаб чиқиш учун “танаффус” олади.
10 март куни Калифорния молиявий ҳимоя департаменти АҚШдаги 16-йирик банк SVB банкрот бўлганини эълон қилди. Кремний водийси корхоналарининг етакчи кредиторларидан бири икки кундан камроқ вақт ичида банкрот бўлди.
Таъкидланишича, бу 2008 йилдаги молиявий инқироздан кейин АҚШдаги энг йирик банк инқирози бўлди. Бундан сўнг, Сигнатуре банк 12 март куни Нью-Йорк штатининг тегишли органи қарори билан ёпилди.
Изоҳ (0)