Ўзбекистонда Австрия ҳамда Германия меҳнат бозорларида ишга жойлаштириш учун Австрия андозаларига мувофиқ меҳнат мигрантларини тайёрлаш ва малакасини ошириш марказини ташкил этиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда “Дунё” АА хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу масала Ўзбекистон Бандлик ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Австриянинг eee Austria компанияси вакиллари ўртасидаги онлайн учрашувда атрофлича кўриб чиқилди.
Музокаралар доирасида “Мономарказларни модернизация қилиш ҳамда маҳаллий ва Австрия меҳнат бозори учун меҳнат муҳожирларини тайёрлашда касб-ҳунар таълими дастурларини изчил татбиқ этиш” бўйича лойиҳани амалга оширишнинг истиқболлари муҳокама қилинган.
Онлайн учрашув давомида Ўзбекистон томонидан марказда тегишли таълимни олганларидан сўнг Республика фуқароларининг Австрия меҳнат бозорида уларнинг бандлигини таъминлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
Лойиҳа доирасида Австриянинг етакчи институтлари билан яқин илмий ва амалий алоқаларни ўрнатиш ҳам назарда тутилган.
Изоҳ (0)