• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +33°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Стереотиплар таъсири: Марказий Осиёда аёллар ва эркаклар маоши ўртасидаги катта фарқ, бунинг сабаб ва оқибатлари

    Жаҳон банки Марказий Осиёдаги аёллар ва эркакларнинг иш ҳақидаги тафовутлар, бунинг сабаб ва оқибатларини таҳлил қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Дунё миқёсида аёлларнинг иш ҳақи эркаклар даромадининг ўртача 80 фоизини ташкил қилади, Марказий Осиёда эса бу тафовут бундан ҳам катта: Тожикистонда ишлайдиган аёллар эркаклар иш ҳақининг 60 фоизини, Ўзбекистонда 61 фоизини, Қирғизистонда 75 фоизини, Қозоғистонда 78 фоизини олади.

    Хотин-қизларнинг жамият ҳаётида тўлиқ иштирок этиши, жумладан, ўз салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш имконияти меҳнат бозорининг диверсификацияси ва жадал ривожланишига хизмат қилмоқда.

    Гендер тенглиги юқори бўлган мамлакатларда аҳоли жон бошига тўғри келадиган миллий даромад ва иқтисодий ўсиш суръатлари ҳам баланд. 

    Марказий Осиё мамлакатларида анъанавий равишда кам иш ҳақи ва аёллар бандлик даражасининг пастлиги иқтисодий ўсишга салбий таъсир кўрсатиб, камбағаллар сонининг кўпайишига олиб келади.

    Агар Марказий Осиёда аёллар эркаклар билан тенг меҳнат қилиб, тенг даромад олса, бу мамлакатларда миллий даромаднинг ўсиши Қозоғистонда 27 фоиздан Тожикистонда 63 фоизгача бўлган бўлар эди.

    Ўзбекистонда ишлаётган аёллар ва эркаклар ўртасидаги ўртача иш ҳақи миқдорини тенглаштиришнинг ўзигина 700 мингдан ортиқ одамни қашшоқликдан олиб чиқади. 

    Минтақанинг бу имкониятлардан фойдаланишига нима тўсқинлик қилмоқда?

    Жаҳон банкининг “Марказий Осиёни тинглаш” тадқиқотида сўровномалар ўтказилган. Уларда минтақанинг тўртта давлатидан ҳар ой минглаб оилалар иштирок этган. Ушбу сўровномалар натижаси шуни кўрсатадики, мамлакатларда аёллар имкониятларини чекловчи “камситиш” амалиётлари сақланиб қолмоқда.

    2022 йилда минтақа бўйлаб респондентларнинг учдан икки қисми аёл оила ва уй ишлари билан шуғулланадиган биринчи шахс, эркак эса асосий боқувчи бўлиши кераклигини таъкидлаган. 

    Фото: Жаҳон банки

    Сўровномада қатнашганларнинг 20 фоизи​​дан 50 фоизигача турмуш қурган аёллар оилада тотувликни сақлаш учун эрларидан камроқ маош олиши кераклигини айтган. Бундай фикрлар шаҳар ва қишлоқларда бир хил даражада кенг тарқалган.

    Буларнинг барчаси меҳнат бозорида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини, уларнинг иқтисодий фаоллигини чекловчи муносабат ва тасаввурлар кенг тарқалганини яққол намоён этади.

    Гендер номутаносиблиги шунчаки шахсий имтиёзлар масаласими ёки тизимли тўсиқлар натижасими? Бу аёлларнинг иш ҳақини эркакларникига нисбатан камайтирадими?

    Бу саволга жавоб излаб, Жаҳон банки иккита тажриба ўтказди.

    Биринчи тажриба винеткалар усули, яъни фаразий белгиларнинг қисқача оғзаки портретлари ёрдамида амалга оширилди.

    Ҳар бир ҳолатда у ёки бу умумий касбнинг вакили (масалан, шифокор ёки ўқитувчи) тавсифланган ва охирида унинг иш ҳақи миқдори кўрсатилган. Улар бир хил малакага эга эди. Фақатгина асосий фарқи — уларнинг ярмида аёл, қолганида эркак исми бўлган.

    Тажриба иштирокчиларидан уларнинг ҳар бирининг маошини баҳолаш (жуда паст, нормал ёки жуда юқори) сўралган. Икки ой давомида 70 мингдан ортиқ кишининг ушбу иш ҳақи бўйича фикри ўрганилган.

    Натижалар аёлларга нисбатан аниқ ва тизимли тарафдорликни кўрсатди. 

    Гап аёллар маоши ҳақида кетганда сўровда қатнашганларнинг 13 фоизи бу жуда баландлигини, 34 фоизи эса эркаклар учун бу маош жуда пастлигини қайд этган.

    Иккинчи тажриба доирасида янги ходимларни ишга қабул қилишдаги камситиш ҳолатларини аниқлашга ҳаракат қилинган: Ўзбекистондаги юзлаб ҳақиқий иш эълонига жавобан мавжуд бўлмаган шахсларнинг резюмелари юборилган.

    Ҳар бир резюмедаги малака, тажриба ва бошқа параметрлар бир хил, фақат битта фарқ — ариза берувчиларнинг ярми аёллар.

    Биринчи тажрибада бўлгани каби, бу кичик кўринадиган фарқ катта аҳамиятга эга бўлиб чиқди.

    Ушбу эксперимент натижаларига кўра, аёл ҳайдовчи иш учун суҳбатга таклиф қилинмоқчи бўлса, худди шундай малакага эга бўлган эркакка нисбатан 180 фоиз кўпроқ ариза юбориши керак.

    Эркаклар эса бухгалтер лавозимига суҳбатга таклиф қилиниш учун аёлларга қараганда 79 фоиз, офис менежери (администратор) лавозими учун эса 685 фоиз кўпроқ резюме юбориши керак бўлади.

    Ушбу тажрибалар шуни кўрсатадики, ижтимоий нормалар Марказий Осиё бўйлаб эркаклар ва аёллар ўртасида тенгсиз иқтисодий натижаларга олиб келади.

    Шахсий имтиёзлардан ташқари, тўсиқлар эркак-аёллар учун иш ва даромадлар бўйича имкониятларни чеклайди, аёлларнинг иш билан таъминланиш истиқболларига номутаносиб равишда зарар етказади.

    Фото: Жаҳон банки

    Бу аҳолининг даромадлари ва иқтисодий фаоллигини пасайтириб, камбағаллик даражасининг ошишига ва иқтисодий ўсиш суръатларининг секинлашишига олиб келади.

    Бу муаммоларни ҳал қилишда биринчи қадамлардан бири тенглик йўлидаги ҳуқуқий тўсиқларни олиб ташлаш бўлиши керак ва минтақадаги бир қанча ҳукуматлар бу борада аллақачон чора кўрмоқда.

    Ўтган йили Ўзбекистон Марказий Осиёда биринчи бўлиб дунёнинг 95 та давлати ва деярли барча юқори даромадли давлатлар қаторида эркаклар ва аёллар учун меҳнатга тенг ҳақ тўлаш бўйича мажбурий талабни жорий қилди.

    Марказий Осиёнинг бошқа мамлакат ҳукуматлари Ўзбекистондан ўрнак олиши ва меҳнатга тенг ҳақ тўлашга интилиши керак, — дейилади ҳисоботда.

    Бундан ташқари, Қозоғистон 2021 йилда “аёллар учун тақиқланган касблар” рўйхатини бекор қилди. Хотин-қизлар касбий фаолиятнинг айрим турларидан ҳали ҳам чекланган Марказий Осиё давлатлари ҳам бундай чекловларни олиб ташлаши керак.

    Жаҳон банкининг ҳисоботига кўра, бандлик ва иш ҳақи соҳасида гендер тенгсизлиги сақланиб қолаётган стереотиплардан халос бўлиш учун фақат ҳуқуқий ислоҳотларнинг ўзи етарли эмас.

    Ушбу тенгсизликларни бартараф этиш учун иш берувчилар, ишчилар, ҳукумат ва жамият аёллар меҳнатининг роли ва қиймати ҳақидаги кенг тарқалган стереотипларга қарши чиқиши керак.

    Дискриминация ва имкониятлар тенгсизлиги муаммосини ҳал этиш зарурлиги эътироф этилмагунча, Марказий Осиё қашшоқликни камайтириш ва иқтисодий ўсишнинг инклюзивлигини ошириш каби вазифаларни тўлиқ бажара олмайди.

    11.03.2023, 16:00   Изоҳ (0)   8336
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Баҳора Садирдинова

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон ҳудудларининг иқтисодиётни саноатлаштириш динамикаси таҳлил қилинди

    10.03.2023, 15:29

    Қирғизистон пиёз экспортига қўйилган тақиқни муддатидан олдин бекор қилди

    10.03.2023, 14:48

    Қозоғистонда фермерлар ҳукуматни пиёз экспортига тақиқни бекор қилишга чақирмоқда

    09.03.2023, 23:15

    Ўзбекистонда картошка ҳосили кечикмоқда. Бу импорт ҳажмини кескин оширади

    09.03.2023, 17:51

    Уч ой ичида илк бор: Ўзбекистон захиралари қарийб 2 млрд долларга қисқарди

    09.03.2023, 15:08

    Ўзбекистонда келгуси йилларда иқтисодий ўсиш қандай ўзгариши кутилмоқда?

    07.03.2023, 23:13
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10

    Жаҳон чемпионати қуръаси қачон ва қаерда бўлиши маълум бўлди

    Спорт | 23 август, 11:00

    Трамп Путинни футбол бўйича жаҳон чемпионатига келиши мумкинлигини маълум қилди

    Дунё | 23 август, 10:45

    Россияга исириқ олиб кирмоқчи бўлган аёл 8 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 23 август, 10:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.