Бухорода йўловчи автобусида эркак кишининг қиз болага шилқимлик қилгани тўғрисида хабар берилганди. Бухоро вилояти ИИБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
Ижтимоий тармоқда тарқалган видеода автобус ичидаги қиз номаълум йигит ўзига ёпишаверганини айтгани тасвирланган. Автобус ичидагилар эса “уни милицияга бериш керак, шарманда”, деган. Ушбу шахс бўлса аёлларга қарата буни сезмагани ва билмаганини айтган.
Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИБ масъул ходимлари томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, унинг шахсига аниқлик киритилган.
“Соат 13:00 атрофида автобусга миниб, билмасдан ножўя ҳаракат қилдим. Минг бор кечиришингизни сўрайман, бошқа такрорланмайди, деб ваъда бераман”, — дейди йигит.
Йигит билан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида хатти-ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддасида (Майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аломатлари аниқланган. Суд қарорига кўра, йигитга нисбатан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Изоҳ (0)