ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати айрим ҳудудларда, шунингдек, Тошкент шаҳрида шамол тезлиги кучайиб бораётгани сабаб огоҳлантириш билан чиқди.
“Барча ҳайдовчилардан йўлларда эҳтиёткор бўлишларини, транспорт воситаларини дарахт ёки кучли шамолга чидамсиз жойларда қолдирмасликларини сўраймиз”, — дейилади хабарда.
“Ўзгидромет” 10—12 мартда кутилаётган ёмғирлар ҳисобига тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкинлигини маълум қилганди. Тошкентда шанба куни кечга томон ва якшанба куни кун давомида ёмғир ёғиши кутилаётгани, момақалдироқ бўлиши мумкинлиги айтилган. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил март ойида Тошкент шаҳар Учтепа туманида дарахт қулаб тушиши оқибатида бир нечта машина шикастланганди.
Изоҳ (0)