Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 10 март куни 43 ёшли эркак ўсмир йигитни дўппослади. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум бўлишича, “Муллавой” маҳалласида яшовчи 1980 йилда туғилган Т.Л. укасининг фарзанди, 2010 йилда туғилган жияни А.Х. фуқаро М.С. билан уришганидан хабар топган. Шундан сўнг эркак М.С. ишлайдиган дўконга бориб, унга тан жароҳати етказган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода эркак болани бир неча марта тепиб, сочидан тортган ва боши билан пештахтага урганини кўриш мумкин. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилган.
Изоҳ (0)