“Боруссия Д” футболчиси Жуд Беллингҳемнинг отаси фарзандининг эҳтимолий трансфери борасида “Реал” вакиллари билан учрашади.
Foot Mercato нашрининг хабар беришича, ярим ҳимоячининг отаси ва Мадрид клуби директори Хуни Калафат Лондондаги меҳмонхонада учрашув ўтказади.
Беллингҳемнинг трансфери “қаймоқранглилар” ярим ҳимоячилари Лука Модрич ва Тони Кроос келажаги билан бевосита боғлиқ. Жуд улардан бирининг ўрнини эгаллаши лозимлиги айтилган.
Дортмундликлар Беллингҳемни 100 миллион евродан камига сотмоқчи эмас. Ҳозирда 19 ёшли футболчига “Реал”дан ташқари “Ливерпуль”, “Челси” ва “Манчестер Сити”лар қизиқиш билдирмоқда.
Изоҳ (0)