Гулистон шаҳрида енгил конструксияли дўконларда ёнғин юз берди.
Вилоят ФВБ матбуот хизматининг маълум қилишича, Навоий шоҳкўчасида жойлашган енгил конструксияли дўконларда ёнғин 5 март куни соат 4:30 да, 150 квадрат метр майдонда содир бўлган.
Ёнғинга тўртта ёнғин-қутқарув экипажи жалб қилиниб, ёнғин соат 05:20 да тўлиқ ўчирилган.
Ҳодиса натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
Изоҳ (0)