Генерал майор Шуҳрат Собиров Интерполнинг Ўзбекистондаги бюросига раҳбар этиб тайинланди. Бу маълумотни Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати “Дарё”га тасдиқлади.
![](/static/2023-03-04 23.05.38.jpg)
Шуҳрат Собиров 2020 йил мартдан 2023 йил февралгача Ички ишлар вазирлиги Тезкор-тергов департаменти бошлиғи лавозимида ишлаб келган. У бунгача Андижон вилояти Ички ишлар бошқармасига раҳбарлик қилган.
2021 йилдан буён Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюросига полковник Ғанижон Алимуҳаммедов раҳбарлик қилиб келаётганди. У 2019 йилда 2-даражали “Ички ишлар органларида бенуқсон хизматлари учун” кўкрак нишонлари билан тақдирланган.
Изоҳ (0)