Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистон U-20 терма жамоаси бош мураббийи Равшан Ҳайдаров Осиё Кубоги—2023 2-тури доирасида кечган Ироққа қарши ўйиндан (1:0) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

Ўйин ҳақида

Ушбу ўйин иккала жамоа учун ҳам муҳим бўлганлиги сабабли дастлабки дақиқаларидан қизғин ўтди. Қизил карточка туфайли ўйин услубимиз ўзгарди. Шундай бўлса-да йигитлар масъулият билан ҳаракат қилиб, ғалаба учун охиригача курашди.

Абдураззоқовнинг алмаштирилиши ҳақида

У ҳеч қандай жароҳат олгани йўқ, Нодир ўйинга мослашишга бироз қийналди. Айрим вазиятларда хатоларга йўл қўйди. Шу сабабли биз уни алмаштиришга қарор қилдик.

Қизил карточкадан кейинги ўйин

Бир киши кам бўлиб қолганимиздан сўнг қарши ҳужумда ўйнашга ўтдик. Ироқ ҳам ажойиб ўйин кўрсатди. Улар яккакурашларда яхши ўйнади. 10 киши қолган ҳолда ҳам 2-3 та вазиятлар ярата олдик, бироқ улардан фойдаланолмадик. Дарвозабонимиз эса бугун ажойиб ўйин намойиш этди. Қизил карточкага келсак, бу вазиятни ўзимиз қайта кўриб, таҳлил қиламиз.

Чорак финалда тушиш эҳтимоли бўлган рақиблар ҳақида

Биз бугун муҳим 3 очкони қўлга киритдик, “Б” гуруҳида ҳам қизиқарли курашлар бўлмоқда. Ўрганишга келсак, албатта ўрганиб бормоқдамиз.

Индонезия билан ўйин ҳақида

Фарғонада бўладиган ўйин ҳам муҳим ҳисобланади. Чунки барча жамоаларда ҳали имконият бор, улар ғалаба учун майдонга чиқади.

Бугун биз катта куч сарфладик. Футболчилар эмоционал жиҳатдан ҳам толиқдилар. Шифокорларимиз тикланиш устида ишлашади. Умуман олганда, кейинги учрашувга ҳам режа асосида тайёргарлик олиб борамиз.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистонлик олимлар онкологик касалликларни 99 фоизгача даволайдиган дори ишлаб чиқарди
Дунё
Туркияда эркак ўзи билан бирга яшаган ўзбекистонлик аёлни тош билан ўлдириб, жасадини бўлаклаб, музлаткичда сақлагани аниқланди (видео)
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда электромобиллар сотуви рекорд даражага етди