Тошкентда 4 март куни дзюдо бўйича Катта дубулға мусобақасининг иккинчи кунги баҳслари давом эттирилди.
-73 кг вазн тоифасида курашган Муроджон Йўлдошев финалга қадар етиб борди. Ҳал қилувчи беллашувда Йўлдошев қозоғистонлик Дониёр Шамшаевни мағлуб этиб, мусобақанинг олтин медалига эга чиқди.
Шунингдек, -81 кг вазн тоифасида кечган бронза медали учун баҳсда икки ўзбекистонлик дзюдочи тўқнаш келди. Шарофиддин Болтабоев ва Мусо Собиров ўртасидаги беллашувда Собировнинг қўли баланд келди.
Аёллар мусобақаларида эса Гулноза Матниёзова бронза медалини қўлга киритди. Украиналик Наталия Чистяковага қарши баҳсда Матниёзова мағлубиятга учраётганига қарамай баҳс якунига 4 сония қолганида ғалабани илиб кетди.
Катта дубулғанинг биринчи кунги баҳсларида Сардор Нуриллаев кумуш, Муҳриддин Тиловов ва Достон Рўзиевлар бронза медалини қўлга киритганди.
Изоҳ (0)