Тошкентда 3 март куни дзюдо бўйича Катта дубулға мусобақаси старт олди. Дастлабки кунги баҳсларда 5 та вазн тоифасида 20 нафар ўзбекистонлик дзюдочи татамига кўтарилди.
Эркаклар тоифасида -60 ва -66 кг вазн тоифаларидаги баҳслар ўтказилди. -66 кг тоифасида Сардор Нуриллаев финалга қадар етиб борди ва ҳал қилувчи баҳсда тожикистонлик рақибига енгилиб, кумуш медалга эга чиқди. Мазкур вазн тоифасидаги яна бир Ўзбекистон вакили Муҳриддин Тиловов бронза медалини қўлга киритди.
-60 кг вазн тоифасида эса Достон Рўзиев бронзага эга чиқди.
Дилшод Баратов, Замоҳшари Бекмуродов (иккиси -60 кг) чорак финалда ўз юришини тўхтатди. Камолиддин Бахтиёров (-60 кг), Бобур Важиев ва Абдураҳим Нутфуллоев (иккиси -66 кг) дастлабки босқичларда ўз юришини тўхтатди.
Аёллар мусобақаларида Ҳалима Қурбонова (-48 кг) чорак финалга қадар етиб келди. Шунингдек, Машҳура Азимова, Фотима Турсунбоева, Гулнур Муратбаева, Зуҳра Маъмуржонова, Гулҳаё Жўраева, Диёра Келдиёрова, Сита Кадамбаева, Шукуржон Аминова, Нилуфар Ермаганбетова, Фарангиз Режепова ва Юлиана Максетбаева ҳам 3 март куни ўз иштирок ўтказди.