Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Индонезиянинг Шарқий Нуса-Тенггара провинциясидаги давлатга қарашли ўрта мактаб ўқувчиларидан эрталаб 05:00 да дарсга келиш мажбурланмоқда. Бу ҳақда маҳаллий Cоcонуц Бали нашри хабар берди.

Фото: Shutterstock

Губернатор Виктор Лайскодат бошчилигидаги Шарқий Нуса-Тенггара маъмурияти янги таълим сиёсатини амалга оширди. Унга кўра, “ўқувчиларда курашиш характерни шакллантириш” учун дарс соати эрталаб соат 05:00 дан бошланади.

“Улар соат 22:00 да ухлаб, эрталаб соат 4 да уйғонишлари мумкин. Олти соат ухлаш етарли. 30 дақиқа чўмилишга, 30 дақиқа мактабга келишга ажратилади. Шу тариқа ўқувчилар эрталаб соат 05:00 да мактабда бўлиши мумкин. Буни амалга оширишдан мақсад ўқувчиларда интизомни шакллантиришдир”, — деди Виктор.

“Ҳар кимга маълумки, губернатор ва провинциянинг бошқа расмийлари ҳар куни эрталаб соат 4 да уйғониб, эрталаб соат 5 га қадар офисда бўлиши учун мандат йўқ. Бундай қоида нафақат ўқувчи, балки ўқитувчиларга ҳам таъсир қилади”, — дейилади хабарда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
“1845 та аттракционнинг атиги 5-6 фоизи назоратдан ўтган, қолганининг техник ҳолати номаълум”. Истироҳат боғларидаги аттракционлар ҳақида маълумот берилди
Спорт
Муҳаммад Алининг сув остида тушган машҳур сурати тарихи: боксчи сузишни билмаса ҳам бассейнга тушган
Маҳаллий
Ўзбекистон—Хитой ҳудудлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзоланди