Қозоғистоннинг Остона шаҳрида 28 февраль куни C5+1 шаклидаги йиғилиш бўлиб ўтади.
Қайд этилишича, ушбу йиғилишда Ўзбекистон делегацияси ташқи ишлар вазири в.б. Бахтиёр Саидов раҳбарлигида қатнашади.
Тадбир давомида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонларни қизиқтирган соҳаларда ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади.
Изоҳ (0)