Оҳангарон шаҳри прокуратураси қоровули 26 февраль куни 9 минг доллар пора олаётганда ушланди. Бу ҳақда “Дарё”га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов хабар берди.
![](/static/2023-02-27 20.18.04.jpg)
Қайд этилишича, тезкор тадбирда прокуратура биноси қоровули шаҳар прокуратураси терговчисининг иш юритувида бўлган жиноят иши доирасида терговга жалб қилинган фуқаро Э.дан жиноят ишини енгиллаштириб, ижобий ҳал қилиб бериш эвазига 9 минг доллар олган вақтида ушланган.
27 февраль куни Оҳангарон шаҳар прокуратураси терговчисига нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси, қўриқлаш хизмати қоровулига нисбатан Жиноят кодексининг 168, 28-211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи шахслар процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (1)
Miliondan biri ushlaniptida