• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12603.52
    • RUB160.94
    • EUR14676.8
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон ва Озарбайжон товар айирбошлаш ҳажмини 1 млрд долларга етказмоқчи

    Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини бир миллиард долларга етказиш кутилмоқда. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

    Фото: Мадина Нурман

    Хабарга кўра, Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов мамлакатда ташриф билан бўлиб турган Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микаил Жабборов билан 24 февраль куни учрашди. Учрашувда икки давлатнинг тегишли вазирликлари ва идоралари раҳбарлари ҳам иштирок этди. Мулоқот вақтида 2022 йилда 53 фоизга ўсган ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Кўзланган мақсад — кўрсаткичларни 1 миллиард долларга етказиш. Бунга, жумладан, нефть-кимё маҳсулотлари, руда ва концентратлар, алюминий, озиқ-овқат маҳсулотлари, механик ва электротехника ускуналари, тўқимачилик ва фармацевтика маҳсулотлари етказиб беришни кўпайтириш ҳисобига эришиш режалаштирилган.

    Мева-сабзавот, озиқ-овқат, тўқимачилик, чарм-поябзал маҳсулотлари етказиб беришни ташкил этиш, шунингдек, икки давлатнинг йирик шаҳарларида мунтазам савдо ва ишбилармонлик миссиялари, миллий маҳсулотлар кўргазмаларини ўтказиш бўйича келишувга эришилди. Аниқ лойиҳавий ташаббуслар мисолида икки мамлакат ўртасида саноат кооперациясини кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди. Лойиҳаларни ишлаб чиқишга тизимли ёндашиш, яъни, рақобатдош устунликларни ҳисобга олиш ва уларни биргаликда молиялаштиришга мўлжалланган Ўзбекистон—Озарбайжон инвестиция жамғармаси фаолияти ташкил этилиши кутилмоқда. Автомобильсозлик, пахтачилик ва тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш, ипакчилик ва бошқа соҳалар ҳамкорликнинг энг истиқболли йўналишлари сифатида таърифланди.

    Фото: Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ахборот хизмати 

    Худди шу тартибда транспорт ва логистика соҳасида ҳам қатор лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари ўрганилди. Темирйўл орқали юк ташиш ва транзитни кўпайтиришга қаратилган рағбатлантирувчи чораларни кўришга келишиб олинди. Томонлар, шунингдек, Ўзбекистон ва Озарбайжон ҳудудлари биринчи форуми ва унинг доирасида Ишбилармонлар кенгашининг учинчи йиғилиши ўтказилишини олқишладилар. Очиқ ва конструктив руҳда имзоланиши режалаштирилган ҳужжатлар ижросининг амалий жиҳатлари таҳлил қилинди.

    Шунингдек, учрашув якунлари бўйича Озарбайжон билан стратегик шерикликни янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашга тайёрлик билдирилди ва эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича аниқ чора-тадбирларни ўз ичига олган “йўл харитаси”ни тасдиқлашга келишилди.

    26.02.2023, 10:20   Изоҳ (0)   2988
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасини бажариш вақтинча ўринбосарига юкланди

    26.02.2023, 09:15

    Сенат Россияда норозилик уюштирган ўзбекистонлик мигрантларга ёрдам бермоқда

    26.02.2023, 08:33

    Ўзбекистонда 4 йилда туҳмат учун 11,5 минг киши жавобгарликка тортилди

    26.02.2023, 06:00

    Қашқадарёда BMW қарама-қарши йўналишдаги Damas билан тўқнашди

    25.02.2023, 23:55

    Қўшкўпирда биринчи марта буйрак трансплантацияси амалиёти ўтказилди

    25.02.2023, 23:30

    Тирилиб келиб, тендерни ютган корхона, ўзаро афилланган тадбиркорлар, 15 та маҳалла учун қуёш панеллари — 25 февраль тендерлари тафсилоти

    25.02.2023, 22:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  



    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз

     

    Тавсия этамиз

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06

    Титанлар тўқнашуви: ғарб бургути кучлими ёхуд шарқ аждари?

    21 июл, 19:50

    Фавворада чўмилаётган, музқаймоққа навбатда турган одамлар, майсада ухлаётган ит-мушуклар — Тошкентда чилла

    21 июл, 14:05

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида иссиқлик ва гидроэлектр станциялари ишга туширилади

    Ўзбекистон | 22 июл, 00:13

    Индонезия президентининг мушуги шахсий қўриқчига эга бўлди 

    Дунё | 22 июл, 00:00

    Ўзбекистонда газ ва бензин ишлаб чиқариш ҳажми камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 23:44

    Исроил 25 давлатнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги чақириғини рад этди

    Дунё | 21 июл, 23:16

    Қирғизистонда SIM карталарни учинчи шахсга бериш ва сотишни тақиқловчи қонун қабул қилинди 

    Дунё | 21 июл, 22:56

    Ўзбекистонда “олтмишвой” ва “етмишвой”лар туғилиши сезиларли камайди

    Ўзбекистон | 21 июл, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.