Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасини бажариш вақтинча ҳоким ўринбосарига юкланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимининг 24 февралдаги фармойишида айтилган.

Унда келтирилишича, Даврон Ҳидоятовнинг соғлиғи ёмонлашгани сабабли Чирчиқ шаҳар ҳокими вазифасини вақтинча бажариш ҳокимнинг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Журъатбек Раҳмонов зиммасига юкланди.
Фармойишга асос сифатида Даврон Ҳидоятовнинг тиббий хулоласи келтирилган.
Эслатиб ўтамиз, яқинда ҳокимга ҳайфсан жазоси берилганди.
Изоҳ (0)