• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тирилиб келиб, тендерни ютган корхона, ўзаро афилланган тадбиркорлар, 15 та маҳалла учун қуёш панеллари — 25 февраль тендерлари тафсилоти

    25 февраль куни Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржасида 50 дан ортиқ тендерлар амалга оширилди. “Дарё” мухбири Абдуқаҳҳор Қосимов ҳужжатларни мониторинг қилиб, энг эътиборга молик савдолар ҳақида маълумот беради.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Тендерни амалда фаолиятини тугатган корхона ютиб олди

    Тошкент вилояти Янгиобод тумани мактабгача таълим бўлими муассасага мебел жиҳозлари харид қилиш учун тендер ўтказди. Тендернинг бошланғич нархи — 90 миллион сўм.

     

    Скрин: “etender.uzex.uz”

    Унда иккита корхона: Universe Build ва Delta Смарт МЧЖлар қатнашди. Комиссия аъзоларининг якуний натижаларига кўра, тақрибан 85 балл йиққан Universe Build ғалаба қозонди, Delta Смарт эса захира ғолиб деб топилди.

    Скрин: Статистика агентлиги

    Очиқ маълумотларни кузатиш жараёнида қизиқ ҳолатга дуч келдик. Яъни, Статистика агентлигига ишонадиган бўлсак, тендерни ютиб олган Universe Build амалда фаолиятини тўхтатган.

    Тадбиркорлик субъекти раҳбари Тожибоев Нуриддиннинг бошқа ташкилотларга алоқадорлиги бўйича маълумотлар топилмади.

    15 та маҳалла учун қуёш панеллари

    Тошкент вилояти Бекобод шаҳри маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими умумий бошланғич қиймати 450 миллион сўм (ҳар бири 30 миллион сўмдан) бўлган нақ 15 та тендер ўтказди. Бундан мақсад — шаҳардаги мос равишда 15 та туманга қуёш панеллари ўрнатиш.

    Скрин: “etender.uzex.uz”

    Тендерда учта тадбиркорлик субъекти иштирок этди: Арт-Home-Сервис, Эверест Gold Stroy ва Бекобод-Перфеcт-Group МЧЖлар. Корхоналар муносиб рақобат тақдим этганига қарамай (учала иштирокчи ҳам тендерларда 90 дан юқори баллар тўплаган), уларнинг 13 тасини Арт-Home-Сервис ютиб кетди. Шартнома суммаси 29 миллион 490 минг сўмга келишилди.

    Скрин: Харид комиссияси баённомаси

    Қолган иккита тендер эса Эверест Gold Stroyъга насиб этди. У шартномани 29 миллион 971 минг сўмдан пастга туширмади.

    Тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари ўртасида афилланганлик ҳолатлари, ғолиб иштирокчилар ва комиссия аъзолари ўртасида яқин қариндошлик алоқалари ҳақида маълумот аниқланмади.

    Ўзаро алоқадор тадбиркорларнинг “рақобати”

    Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти Наманган вилояти ҳудудий бўлими компьютерлар, принтер, шахсий ва уй-рўзғор буюмларини таъмирлаш хизмати учун бошланғич нархи 14 миллион 300 минг сўм бўлган тендер ўтказди. Унда New-Супплиэр ва Magic Стар МЧЖлар иштирок этди.

    Скрин: “etender.uzex.uz”

    Харид комиссияси аъзоларининг якуний баҳоларига кўра, тендерни 98 балл билан Magic Стар ютиб олган. 91 балл тўплаган New-Супплиэр эса захира ғолиб сифатида иккинчи ўринни эгаллаган.

    Скрин: Харид комиссияси баённомаси

    Тендер иштирокчиларининг раҳбарияти билан танишамиз.

    Скрин: Статистика агентлиги

    Унга кўра, ғолиб МЧЖнинг таъсисчилари Убайдуллаев Азим Ҳасанович ва Насриддинов Хайрулло Ҳамидуллаевич ҳисобланади.

    Скрин: Статистика агентлиги

    Захира ғолибнинг таъсисчиси Болтабоева Шаҳло Мўминқуловна. Раҳбари эса Давлаталиев Абдумўмин Турсунпўлатич.

    Ушбу тадбиркорларнинг бошқа бизнеслари, тендерда иштирок этмаган, лекин уларга алоқадор бўлган корхоналарни кўздан кечирамиз.

    Скрин: Статистика агентлиги

    Очиқ маълумотларга кўра, Magic Стар МЧЖ раҳбари бўлган Азим Убайдуллаев Magic Салес номли МЧЖ таъсисчиларидан бири ҳам ҳисобланади. Эътиборлиси, худди шу компания раҳбари — тендерда Азим Убайдуллаевга ютқазган New-Супплиэрънинг раҳбари Абдумўмин Давлаталиев.

    Скрин: Статистика агентлиги

    Бундан ташқари, Magic Старънинг бошқа таъсисчиси Хайрулло Насриддинов алоқадор бўлган корхоналар қаторида яна бир таниш номни кўрдик — Magic Стар Plus Сервис.

    Хайрулло Насриддинов бу корхонанинг 100 фоизлик таъсисчиси ҳисобланади. Раҳбари эса... унинг тендердаги “рақиби” бўлган яна ўша Абдумўмин Давлаталиев.

    Масъуллардан ушбу шубҳали тендерлар натижаларига эътибор қаратиб, ноқонуний ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўришни сўраймиз.

    25.02.2023, 22:53   Изоҳ (1)   10055
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    Абдуқаҳҳор Қосимов

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. 159777971@telegram.org / 26.02.2023, 00:00

      Toshkent viloyatida Yangiobod tumani yo'q

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қишлоқ хўжалиги вазирлигида тайинловлар амалга оширилди

    25.02.2023, 22:02

    “Боласини бағрига босиб жон бергани, энг таъсир қилгани бўлди” — Туркиядан қайтган ўзбек қутқарувчи

    25.02.2023, 22:00

    Ўзбекистон “спецназ”и Дубайдаги мусобақада олтин медални қўлга киритди

    25.02.2023, 21:59

    Тошкентда охирги 5 йилда бирорта ҳам бола ўғрилаш ҳолати содир бўлмади

    25.02.2023, 21:25

    АҚШ бош дипломати Тошкентга келмоқда. Ташриф сабаблари ҳақида журналист Навбаҳор Имомова билан суҳбат (видео)

    25.02.2023, 21:01

    Мактаб имтиҳонини олдиндан топширганлар дарсларга бормаслиги тўғрисидаги хабар рад этилди

    25.02.2023, 20:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Наманганда 60 фоиз қотилликларга оилавий низолар сабаб бўлган — Сенат

    Ўзбекистон | 14 август, 23:44

    “Бундай ҳолатлар такрорланмаслиги учун барча чораларни кўрамиз” — Шерзод Кудбиев аҳолидан асоссиз ечиб олинган солиқлар қайтарилгани ҳақида

    Ўзбекистон | 14 август, 23:22

    Ҳиндистонлик аёл Labubuни хитой маъбуди деб янглишиб, унга ибодат қила бошлади

    Дунё | 14 август, 23:20

    Аляска саммити бошланмасиданоқ Путин глобал тартибни ўз истагига кўра қайта шакллантирмоқда — The Washington Post

    Дунё | 14 август, 23:10

    Барча мактаб ва боғчаларда мажбурий меҳнат устидан рейдлар ўтказилади

    Ўзбекистон | 14 август, 23:00

    Ўзбекистонга олиб келинган фаластинликлар учун махсус жамғарма ташкил этилади

    Ўзбекистон | 14 август, 22:48

    Қозоғистонда сичқон ҳужайраларидан шувоқ чангига қарши антитана яратилди

    Дунё | 14 август, 22:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.