• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    АҚШ бош дипломати Тошкентга келмоқда. Ташриф сабаблари ҳақида журналист Навбаҳор Имомова билан суҳбат (видео)

    АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен 28 февралдан 3 мартгача Ўзбекистон, Қозоғистон ва Ҳиндистонга ташриф буюриши кутилмоқда. Таҳлилчилар мазкур ташриф Марказий Осиё давлатлари учун муҳим аҳамиятга эгалигини айтмоқда.

    “Дарё” мухбири Блинкенни Марказий Осиёга етаклаётган сабаблар, ташрифнинг зарурияти тўғрисида “Америка овози” телерадиоси мухбири Навбаҳор Имомова билан суҳбатлашди.

    Суҳбатни АҚШ давлат котиби Энтони Блинкеннинг фаолияти ҳамда Марказий Осиё давлатлари ташқи сиёсати борасидаги қарашлари ҳақидаги мулоҳазаларда бошласак. 

    Энтони Блинкен Қўшма штатлар ташқи сиёсатида янги одам эмас. У Барак Обама маъмурияти давридан бери дипломатияда. Аввал Оқ уйда ишлаган. Обама 2008 йилдан бошлаб президентликка киришганида, Блинкен ўша ерда хавфсизлик кенгашида фаолият юритган. Кейинчалик кўплаб муҳим вазифаларни бажарган. Жо Байден президентликка келгач, уни ташқи ишлар вазири сифатида бежиз танламаган. Чунки Блинкен ўзига хос тажрибага эга.

    Шунингдек, у Давлат департаментида давлат котибининг ўринбосари вазифасида ишлаган. Яъни Америка ташқи ишлар вазирлигидаги иккинчи энг юқори бошқарувчи бўлган. Мана шундан бери Блинкен ташқи сиёсатни тебратишда муҳим рол ўйнаб келади.

    Энтони Блинкен Марказий Осиё билан Обама маъмурияти пайтида таниша бошлаган. Айнан бу минтақа билан қандайдир бир боғлиқлиги ёки қизиқиши борлиги ҳақида эшитмаганмиз. Лекин мен ўзим шахсан давлат котибининг ўринбосари бўлган пайтда Марказий Осиёга нисбатан айтган гапларига қараб кузата бошлаганман. Яъни бу борада жиддий ёндашувга эгалигини сезганман.

    Умуман олганда, Обама маъмурияти фаолиятини бошлаганда регионга нисбатан сиёсат янгиланган, прагматиклашган. Унгача Марказий Осиёнинг давлатлари билан тор доиралар ва йўналишларда алоқалар белгиланган. Лекин Обама президентлика келгач, у ўзаро манфаатларга асосланган, деган шиорни йўлга қўйди.

    Биз бу ҳукуматлар билан нималар қила оламиз? Тўғри, уларнинг сиёсати, сиёсий муҳити бизга тўғри келмаслиги мумкин, лекин ўзаро манфаатлар йўлида бирга ишлай олишимиз керак, дейилган. Шу каби янгича ёндашувларни таклиф қилганлардан бири Энтони Блинкен ҳисобланади. Энтони Блинкен илк марта минтақага бориб, уни ўз кўзи билан кўриб, давлат раҳбарлари билан юзма-юз учрашади. Остонада Қосим Жўмарт Тўқаев билан кўришади, Тошкентда президент Шавкат Мирзиёев билан мулоқот қилади. Мана энди Блинкен Марказий Осёни кўради. Кўрамиз, унинг таассуротлари қандай бўларкин.

    Навбаҳор Имомова
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Блинкенни Тошкентга келиши қанчалик аҳамиятли? У Ўзбекистон ҳукумати билан мулоқотда қайси масалаларни муҳокама қилмоқчи?

    Бу бағоятда аҳамиятли ташриф. Чунки Америка бош дипломати регионга, Ўзбекистонга ҳар куни ёки ҳар ойда ёки йилда боравермайди. Умуман олганда, давлат котиби доимий саёҳатда, бутун дунёни айланадиган ягона расмий ҳисобаланади. Яъни у Американи дунё билан боғлаб турувчи арбоб. Ўтган уч йилдан бери ташқи ишлар вазири Қўшма штатларда регионга ташриф буюрмаган. Охирги марта 2020 йилнинг февралида ўша вақтда давлат котиби бўлган Майк Помпео борганди.

    Бу ташриф ниҳоятда қисқа бўлади. Асосан 28 февраль куни кечади ва 1 март куни Блинкен Ҳиндистонга етиб бориши керак. У ерда “Катта йигирмалик” саммитида қатнашади.

    Бизга бугун Давлат департаментида ташрифдан нималар кутилаётгани ҳақида маълумот беришди. Расмийлар билан савол-жавоб қилдик. Асосий мавзу Украина бўлиши айтилди. Украина ҳозир Америка ташқи сиёсатидаги энг юқори ўриндаги приоритет. Албатта, Россия ҳақида гап кетади. У Қўшма штатлар томонидан қораланади. Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг бу борадаги ёндашуви тингланади. Ва биз биламизки, ҳар икки давлат бетараф бўлишни маъқул кўради. Лекин ҳар иккиси ҳам Украина ҳудудий яхлитлиги тарафдори. Масалан, улар Донецк ва Луганскни мустақил республикалар сифатида тан олмаган. Қўшма штатлар буни албатта ҳисобга оляпти.

    Жанубий ва Марказий Осиё бўйича бош дипломат Дональд Лу айтдики, “Тошкентдан ҳам, Остонадан ҳам ва бошқа давлатлардан ҳам ё бизни танланг, ё Россия, ва ҳатто Хитойни деб сўрамайсиз. Биз тушунамиз, бундай вазиятда ҳар бир мамлакат ўз манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қарор қилади. Лекин биз барибир бу давлатлар билан яқиндан ишлашни хоҳлаймиз. Ҳамкорликни кенгайтиришни истаймиз ва биз ҳам уларга ўзига хос шерик бўлишимизни исботлаб келяпмиз”, – дейилди. Қозоғистон ҳам, Ўзбекистон ҳам Американинг узоқ йиллик стратегик шериги. Яъни Блинкен мана шуларга урғу беради. Американинг мақсадларини Марказий Осиё АҚШнинг катта ташқи сиёсатида қандай ўринга эга эканини раҳбарларга тушунтиради.

    Ўзбекистон ҳукумати Блинкен билан учрашувда Россия-Украина ўртасидаги уруш бўйича позициясини янада очиқлаши мумкинми?

    Энди бу Ўзбекистон ҳукуматининг қанчалик очиқ гапира олишига боғлиқ. Биласиз, бундай музокаралар ёпиқ эшиклар ортида кечади. Биз шу пайтгача эшитиб келамизки, Америка расмийлари “президент Мирзиёев биз билан самимий, реалистик гаплашади”, деб келади. Улар “Ўзбекистоннинг Россия билан яқинлиги қанчалик узоқ тарихга эгалиги, бунинг ортидаги омилларни, охирги пайтда иқтисодий боғлиқлик юқори эканини тушунамиз ва албатта, Ўзбекистоннинг позициясини тинглаймиз. Биз ҳаттоки, Россияга қўйилган санкциялар Ўзбекистон иқтисодиётига зарар келтирмаслиги, салбий таъсир қилмаслиги учун бирга ишлаяпмиз. Maxсус механизмларни йўлга қўймоқдамиз. Биз Ўзбекистонда хусусий сектор тобора кенгайишини хоҳлаймиз. Биламиз, Россиядан мамлакатга жуда ҳам кўплаб мигрантлар қайтиб келяпти. Уларга янги иш ўринлари яратиш керак. Озми, кўпми бу борада ҳам ёрдамлашишни хоҳлаймиз”, деб келишади.

    Бугун Афғонистон масаласи Марказий Осиё давлатлари учун жуда ҳам аҳамиятли бўлиб турибди. У ердаги беқарор вазият кўплаб давлатларни ташвишга солади. Блинкен Қозоғистон ва Ўзбекистон расмийлари билан мазкур муаммони ҳам муҳокама қилиши мумкинми?

    Жуда ҳам ўринли савол. Бу саволни бугун биз Давлат департаменти расмийлари билан учрашувда ҳам кўтардик. Ишонинг, ишонманг, ниҳоятда ноаниқ ва мужмал жавоб олдик. “Албатта, минтақавий масалалар муҳокама қилинади”, дейиш билан чекланишди.

    Давлат департментининг Блинкеннинг Марказий Осиё ва Ҳиндистонга кутилаётган сафари ҳақидаги баёноти чиққанда мен ўзим дарров илғаган нарса, бу матнда Афғонистон деган сўзнинг йўқлиги бўлди. Ўтган 20 йилдан бери агар Америка – Марказий Оисё алоқаларини, Вашингтоннинг Марказий Осиёга нисбатан сиёсати, стратегияси ва тактикасини ёритиб келаётган бўлсам, Афғонистонсиз бирор бир баёнот бўлмаган. Афғонистонсиз бирор мулоқот ёки музокара ҳақида гап кетмай қолмаган.

    Американинг ҳар қандай расмийси Марказий Осиёнинг ҳар бир пойтахтига борганида, албатта Афғонистон тилга олинган. Яъни биринчи марта ўзим кўряпман, Афғонистон мавзулар орасида эмас. Лекин Остонада Марказий Осиёнинг 5 та давлати ва Америка ташқи ишлар вазирлари “С+1” форматдаги мулоқотни доимий диологни ўтказади. Бунда албатта, Афғонистон муҳокама қилинади. Яъни Америка тараф агар муҳим мавзу сифатида у ерга олиб бормаётган бўлса ҳам, минтақанинг ўзи мазкур мавзуни кўтаради.

    Айниқса, Ўзбекистон. Чунки Ўзбекистонга қўшни давлатдаги вазият ниҳоятда муҳим. Мамлакат халқаро майдонда Афғонистонга эътибор қаратмоқда. “Афғонистон яккаланмасин, унга ёрдам бериш керак, иқтисодий-гуманитар ёрдамни тўхтатмаслик лозим. Биз бу йўлда воситачилик қилишга тайёрмиз”, деб келади. Ва Толибон билан яқиндан мулоқот қилаётган давлат ҳам Ўзбекистондир. Қачонки, Америка билан музокара қилинадиган бўлса, албатта, Тошкент Афғонистон масаласини кўтаради. Бу сафар ҳам шундай бўлиши аниқ.

    Ташриф давомида Украина мавзусидан ташқари яна қайси масалалар кенг муҳокама қилиниши кутилмоқда?

    Қозоғистонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам президентлар бошлаган ислоҳотларни Вашингтон қўллаб-қувватлаб келади. Яъни Мирзиёев ҳам, Тўқаев ҳам халққа ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар қилишга ваъда берган. Америка томон “мана шу жараёнда уларга ёрдам беришни хоҳлаймиз ва ёрдам беряпмиз ҳам” дейди. Байден маъмурияти ушбу ислоҳотлар жадаллашишини истайди. Блинен ўз мулоқотларида бу масалани ҳар икки давлат раҳбарларига эслатади. АҚШнинг икки давлат билан иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истаги ҳам бор.

    Бунда аввало, энергетик ҳамкорликни назарда тутяпман. Қозоғистонда ҳам, Ўзбекистонда ҳам энергетик тақчилликка гувоҳмиз. Бугунги ҳукумат халқини зарур қувват билан таъминлашга қийналмоқда. Америка қисқа муддатда ушбу масалани ҳал қилишга ёрдам бера олмаслигини айтса-да, узоқ муддатда агар ҳар икки мамлакатнинг иқтисодий ислоҳотлари мунтазам равишда, сезларли самара бера бошласа, тизимлар шаффофлашса, судлар мустақиллашса, қонун устиворлиги таъминланаётганига ишонч ҳосил бўлса, хусусий сектор ҳам кўпроқ кира бошлайди, мана шу жараёнларда биз сизга ёрдамлашмоқчимиз, сиз дадилроқ ҳаракат қилинг”, деган чақириқлар азалдан бор.

    Вашингтон бунга Қозоғистонни ҳам, Ўзбекистонни ҳам ундаб келади. Блинкен буни ҳам эслатади. Америка ҳар икки давлатдаги нозик ва мураккаб жараёнларни кузатиб турибди. Масалан, инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ аҳволни ҳам. Бу борада ҳам Блинкеннинг ҳар икки раҳбарга алоҳида айтадиганлари бор.

    Исломбек Умаралиев суҳбатлашди

    25.02.2023, 21:01   Изоҳ (0)   13340
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Мактаб имтиҳонини олдиндан топширганлар дарсларга бормаслиги тўғрисидаги хабар рад этилди

    25.02.2023, 20:25

    Интернетда Қўрғонтепа туман МТБ бошлиғининг беодоб ҳаракатлари акс этган видео тарқалди 

    25.02.2023, 18:02

    “Журналистларнинг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ” — мустақил эксперт Конституцияга киритилаётган ўзгартиришлар хусусида

    25.02.2023, 17:57

    АҚШ Федерал тергов бюросининг Ўзбекистондаги янги вакили тайинланди 

    25.02.2023, 17:36

    Давлатобод тумани ҳокими ўринбосари 28 ёшда вафот этди

    25.02.2023, 16:37

    Сурхондарёда 11 млрд сўмдан зиёд кредит маблағлари ноқонуний ўзлаштирилгани аниқланди

    25.02.2023, 16:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳар куни бир пиёла қаҳва ичиш қариганда соғлом бўлиш эҳтимолини оширади — 30 йиллик тадқиқот

    Саломатлик | 5 июн, 09:32

    Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 5 июн, 09:08

    Трамп 12 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни тақиқлади 

    Дунё | 5 июн, 08:46

    Қўқонда кадастр инспектори 150 минг долларни ноқонуний олаётганда қўлга тушди (видео)

    Ўзбекистон | 5 июн, 08:34

    Миллатлар Лигаси. Роналдунинг голи Португалияни финалга олиб чиқди (видео)

    Спорт | 5 июн, 07:16

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.