Ўзбекистонда ҳоким бир вақтнинг ўзида халқ депутатлари кенгашининг раиси бўлмайди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Хабарга кўра, айни вақтда Олий Мажлис қонунчилик палатаси қўшма йиғилиши бўлиб ўтмоқда.
Аввалги муҳокамаларда конституциявий қонун лойиҳасидан ҳокимларнинг халқ депутатлари кенгашларига бошчилик қилишини назарда тутувчи қоида чиқариб ташланган эди. Бироқ жамоатчилик томонидан берилган таклифларда бундай ўзгаришнинг ўзи етарли эмаслиги, яъни ҳокимлар халқ депутатлари кенгашларида раҳбар бўла олмаслиги аниқ кўрсатилиши кераклиги билдирилган.
Шунга мувофиқ, “ҳоким лавозимини эгаллаб турган шахс бир вақтнинг ўзида тегишли халқ депутатлари кенгашининг раиси лавозимини эгаллаши мумкин эмас” деган қатъий норма ўрнатилмоқда.
Изоҳ (0)