Ушбу иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди илиқ ҳаво массаси таъсири остида бўлади, деб хабар бермоқда “Ўзгидромет”.
Қайд этилишича, ҳаво ҳарорати кечалари 2-7 даража илиқ, кундуз кунлари 13-18 даража илиқ, айрим кунларда 20-22 даражагача илиқ бўлади.
Ҳафтанинг катта қисмида Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Фақат 22 февраль, чоршанба куни республика бўйича баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Шимолий ҳудудлар, энг чекка жануб ва Фарғона водийсида бироз ёғингарчилик бўлади.
Айрим жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучаяди.
24 февраль, жума куни республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларига Россиянинг Европа қисми устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массаси кириб келиши бошланади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 24 февраль куни баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, кундузги ҳарорат 3-6 даражагача илиқ бўлади. Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин.
Дам олиш кунлари совуқ ва нам ҳаво массасининг кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади.
Изоҳ (0)