Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 20 февраль куни портлаш хавфи юқори бўлган газ баллонлар зарарсизлантирилди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Қарши шаҳридаги Марказий озиқ-овқат бозори автомобиллар тураргоҳида қурилиш материаллари ортилган “Зил” русумли юк машинаси эҳтиёткорсизлик оқибатида юк ортилган қисми (борти) ағдарилган. Натижада ушбу юк машинанинг газ баллонларига шикаст етказган ва ундан газ сизиб чиқа бошлаган.
Воқеа жойига зудликда ёнғин-қутқарув бўлинмаси етиб бориб, қутқарувчилар томонидан маълум муддат навбатчилик ташкил қилинган. Қутқарув хизмати мутахассислари томонидан портлаш хавфи юқори бўлган газ баллонлари зарарсизлантирилди.
Изоҳ (0)